add

Алиев Марказий Осиёни Ғарб билан боғлашда энг қисқа ва ишончли йўналишни айтди

07.01.2026 | 18:581 daqiqa

Унинг сўзларига кўра, Россия орқали ўтувчи Шимолий йўналиш Украинадаги уруш ва Ғарб санкциялари туфайли ишончсиз ҳолатга келган.

Алиев Марказий Осиёни Ғарб билан боғлашда энг қисқа ва ишончли йўналишни айтди

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳозирги геосиёсий шароитда мамлакат Марказий Осиёни Ғарб билан географик жиҳатдан боғлай оладиган ягона ишончли давлат эканини таъкидлади. Бу ҳақда у маҳаллий телеканалларга берган интервюсида сўз очди.

«Бугунги кунда ўзаро боғлиқлик, транспорт ва логистика масалалари кўплаб етакчи халқаро иштирокчилар учун ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Мавжуд геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тўла ишонч билан айта оламизки, Ғарб учун муқобил йўналишлар мақбул деб ҳисобланиши мумкин эмас», — деди у.

Алиевнинг қайд этишича, бошқа йўллар мавжуд бўлса-да, айнан Озарбойжон минтақалар ўртасидаги барқарор ҳамкор ва боғловчи бўғин ролини ўйнамоқда.

«Йирик лойиҳаларни амалга оширишга қодир мамлакат сифатида бизнинг ўрнимиз, табиийки, ортиб бораверади ва биз буни амалда кўриб турибмиз», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Teglar

Mavzuga oid