«Apex Bank» бошқарувида ўзгаришлар: Ольга Нуманова ва Шароф Икрамов лавозимидан озод этилди
2025 йилнинг декабридан буён банк раҳбари вазифасини бажариб келган Ольга Нуманованинг ваколатлари тугатилиб, унинг ўрнига Шерзод Маджитов раис вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
© Kollaj: Vaqt.uz«Apex Bank» АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариб келган Ольга Нуманова ҳамда бошқарув раисининг ўринбосари Шароф Икрамовнинг ваколатлари тугатилди. Уларнинг ўрнига Шерзод Маджитов банк бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Sharof Ikramov / Foto: Apex Bank
Мазкур қарор банк кузатув кенгашининг 2026 йил 6 ноябрдаги йиғилиши баённомасига асосан қабул қилинган.

Olga Numanova / Foto: InFinBank
Openinfo.uzга жойлаштирилган расмий ахборотга кўра, банк бошқарув раиси вазифаларини вақтинча бажариш Шерзод Турапович Маджитовга юклатилган. Маълумот ўрнида, Ш. Маджитов 2025 йилнинг ноябрь ойидан буён «Apex Bank» бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тимур Шевкетович Эмирсалиев банк бошқарув раисининг ўринбосари сифатида, Ирина Руслановна Хан эса банк бош бухгалтери лавозимида фаолиятини давом эттиради.

Sherzod Madjitov / Foto: Apex Bank
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 2 декабрь куни Ольга Нуманова «Apex Bank» бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. Ушбу тайинловдан сўнг кўп ўтмай, банкнинг амалдаги бошқарув раиси Сергей Гимадиев лавозимидан озод этилган. Шундан буён Ольга Нуманова қарийб бир йил давомида банк бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.





