Logo

«Бунёдкор» стадионига электр узатиш тўхтатилди

Bugun 18:571 daqiqa

Офиси мазкур аренада жойлашган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вақтинча масофадан ишлаш режимига ўтган.

«Бунёдкор» стадионига электр узатиш тўхтатилди © ijtimoiy tarmoqlar

«Бунёдкор» стадиони қарздорлик туфайли 4 сентябр куни электр таъминотидан тўлиқ узиб қўйилди. Бунинг оқибатида офиси мазкур стадионда жойлашган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вақтинча масофадан ишлаш режимига ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляция жараёни ҳамда интернет трансляцияларини тақдим этишда сифатнинг пасайишига олиб келмоқда.

Одатда, расмий учрашувлар давомида Лига трансляция сигналларини ўзида қабул қилиб, марказлаштирилган тартибда уларни турли платформалар орқали қайта узатиш ишларини амалга оширади.

«Бироқ стадиондаги электр энергияси билан юзага келган муаммо сабабли Лига серверлари тўлиқ нофаол ҳолатга келди», — дейилади ташкилот хабарида.

Маълум қилинишича, ҳозирда Лига учрашувлардан сигналларни қайта узатиш учун вақтинчалик ташқи серверлардан фойдаланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid

«Бунёдкор» стадионига электр узатиш тўхтатилди | Vaqt.uz