Logo

«Click» 15 ёшга тўлди

Bugun 10:154 daqiqa

Компания бу йиллар давомида ўзининг кўплаб илк қадамларини ташлади. USSD орқали тўловлар, банкларнинг тизимга уланиши, биринчи миллион фойдаланувчи, автоматик тўловлар ва QR орқали тўлаш имкониятининг пайдо бўлиши шулар жумласидан. Ҳар бир янгилик ортида инсонлар, уларнинг ғоялари, узоқ муҳокамалар, хатолар устида ишлаш ва қабул қилиниши осон бўлмаган қарорлар турарди. Вақт ўтиши билан дастлабки тўлов хизмати кундалик ҳаёт учун зарур кўплаб хизматларни бирлаштирган SuperApp даражасигача ривожланди.

«Click» 15 ёшга тўлди

2011-йилда Ўзбекистоннинг минглаб оилаларида ҳақиқий мўъжиза юз берди: кимдир илк бор ўғлини бағрига босди, кимдир қизалоғининг илк йиғисини эшитди. Ёш ота-оналарни ҳали уйқусиз тунлар, илк табассумлар, илк қадамлар ва илк сўзлар кутиб турарди. Ўшанда улар фарзандлари қандай улғайишини, нималарни орзу қилишини ва келажакда ким бўлишни исташини ҳали билмасди. Улар шунчаки ҳаётларида жажжи янги инсон пайдо бўлганидан қувонишарди.

Бугун шу болалар ўн беш ёшга тўлган. Айримларининг бўйи эса аллақачон ота-онасиникидан баланд. Улар мактабни битириш арафасида, дўстлар орттирган, илк мустақил қадамларини ташламоқда, келажак учун режалар тузмоқда ва аста-секин катта дунёни кашф этмоқда. Ота-оналари эса уларни илк бор бағрига босган ўша кунни ҳамон эслашади. 2011-йилда шу болакайлар билан бир кунда «Click» компанияси ҳам дунёга келган.

«Click» асосчилари ҳам уйқусиз тунларни, ҳаяжонли дамларни, дастлабки қийинчиликлар ва қувончли лаҳзаларни бошдан кечирди. Кўп нарсани ўз тажрибаларига таяниб ўрганишга, хато қилишга, қайта уриниб кўришга, қабул қилган қарорларига ишонишни ўрганишга тўғри келди. Ҳар бир муваффақият янги имкониятларни очди, улар билан бирга эса янги ташвишлар ва масъулият ҳам пайдо бўлди. Ўшанда бу ғоя ўн беш йилдан кейин қандай натижа беришини ҳеч ким аниқ айта олмасди. Аслида, ҳар қандай катта йўлнинг бошида унинг қандай кечишини тасаввур қилиш қийин. Айниқса, кескин ўзгарувчи дунёда.

Вақт қандай ўтганини сезмай қоламиз

Ўн беш йил аввал бугун биз учун одатий бўлган кўплаб қулайликларгина ҳаётимизга кириб келаётган эди. Мобил телефонлардан асосан қўнғироқ қилиш ва хабар ёзиш учун фойдаланиларди. Коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ёки телефон ҳисобини тўлдириш учун эса кўпинча кассага боришга тўғри келарди. Буларнинг барчасини телефон орқали бажариш имконияти ўша пайтда ҳали кўпчилик ўрганиши керак бўлган янгилик эди.

Болалар улғайиб борар экан, улар яшаётган дунё ҳам ўзгарарди. Улар ўқиш ва ёзишни ўрганди, илк гаджетлари билан танишди, интернет оламини кашф эта бошлади. Катталар эса шу орада мобил тўловлар, пул ўтказмалари ва кундалик юмушларни ҳал қилишнинг янги усулларини ўзлаштирди. Бир пайтлар тушунтириш ва кўрсатмалар талаб қилган технологиялар аста-секин ҳаётимизнинг шу қадар одатий қисмига айландикки, энди улар ҳақида деярли ўйламай ҳам қўйдик.

«Click» ҳам бу йиллар давомида ўзининг кўплаб илк қадамларини ташлади. USSD орқали тўловлар, банкларнинг тизимга уланиши, биринчи миллион фойдаланувчи, автоматик тўловлар ва QR орқали тўлаш имкониятининг пайдо бўлиши шулар жумласидан. Ҳар бир янгилик ортида инсонлар, уларнинг ғоялари, узоқ муҳокамалар, хатолар устида ишлаш ва қабул қилиниши осон бўлмаган қарорлар турарди. Вақт ўтиши билан дастлабки тўлов хизмати кундалик ҳаёт учун зарур кўплаб хизматларни бирлаштирган SuperApp даражасигача ривожланди.

Вақтнинг бир қизиқ хислати бор: катта ўзгаришларни кўпинча улар содир бўлаётган пайтда сезмаймиз. Бир куни кечагина қўлимиздан етаклаб юрган боламизнинг бўйи ўзимиздан ҳам ошиб кетганини кўриб, унинг қачон бунчалик улғайганига ҳайрон қоламиз. Ўз одатларимиз қандай ўзгарганини ҳам пайқамаймиз. Фақат баъзан илгари оддий бир юмушнинг ўзи қанча вақт ва куч талаб қилганини эслаб қоламиз.

Аммо ортда қолган ўн беш йилни хотирласак, кўз олдимизга энг аввало технологиялар эмас, ҳаётимиздаги унутилмас лаҳзалар келади. Кимдир тўй кунини ёки фарзанди дунёга келган лаҳзани эслайди. Яна кимдир илк иш суҳбатини, талабаликдаги дўстларини, узоқ кутилган саёҳатини ёки узоқ айрилиқдан сўнг ниҳоят уйига қайтган оқшомни хотирлайди. Оилавий байрамлар, кутилмаган учрашувлар ва бахтли тасодифлар ёдимизда қолади. Балки бошдан кечирган оғир кунларимизни, бугун орамизда бўлмаган яқинларимизни ёки янги орзулар йўлида воз кечишга тўғри келган эски ниятларимизни ҳам эслармиз.

Ўн беш йилда кўп нарса ўзгаради. Шаҳарлар, уйлар, касблар, атрофимиздаги инсонлар. Айрим орзуларимиз ушалади, бошқалари эса вақт ўтиши билан ўз аҳамиятини йўқотиб, ўрнини янги мақсадларга бўшатади. Шундай бўлса-да, энг азиз хотираларимиз кўпинча оддийгина лаҳзалар билан боғлиқ бўлади: телефон гўшагидан эшитилган онамизнинг овози, оила даврасидаги кечки овқат, болаларнинг беғубор кулгиси ёки узоқ вақт кўришмаган яқин инсоннинг бағрига босиши.

Кундалик ҳаётимиз ҳам аста-секин ўзгариб боради. Ота-онамизга пул юбориш, уйга қайтиш учун чипта харид қилиш, оилавий байрамга ҳозирлик кўриш ёки яқинларимизга ёрдам бериш энди ўн беш йил аввалгидек кўп вақт ва куч талаб қилмайди. Бу оддий амаллар ортида улкан технологик меҳнат мужассам. Аммо хотирамизда тўловлар ёки уларнинг тасдиқланиши эмас, балки нима учун ва кимлар учун уларни амалга оширганимиз қолади. Балки шунинг учундир, «Click» юбилейига бағишланган
видеороликнинг бош қаҳрамони на илова, на компаниянинг ўзи, балки вақт бўлди. Лойиҳа муаллифи — «Click» креатив продюсери Михаил Дубровский.

«Click» — 15 йил биз билан бирга эканингиз учун раҳмат!

Реклама

Teglar

Mavzuga oid