Эрон яна бир стратегик бўғозни ёпиш билан таҳдид қилмоқда

Bugun 15:352 daqiqa

Эрон ҳудудига қуруқликдан босқин амалга оширилса, у Қизил денгиз ва Араб денгизини боғловчи Боб ал-Мандаб бўғозини ёпиши мумкинлигини маълум қилди.

Эрон яна бир стратегик бўғозни ёпиш билан таҳдид қилмоқда

Эрон ҳукумати ўз ҳудудига, жумладан оролларига қуруқликдан ҳарбий босқин амалга оширилган тақдирда, Боб ал-Мандаб бўғозини ёпиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Тасним» агентлиги ҳарбий манбага таяниб хабар берди.

Манба таъкидлашича, Боб ал-Мандаб дунёдаги энг муҳим стратегик денгиз йўлларидан бири ҳисобланади. Эрон бу ҳудудга реал таҳдид солиш имкониятига эга экани айтилмоқда. Шу билан бирга, АҚШ томонидан Ҳормуз бўғози атрофида куч ишлатиш эҳтимоли вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлиги қайд этилган.

ap18ps88_bab-almandeb-strait_625x300_26_March_26

Ҳарбий манбага кўра, Эрон эҳтимолий можарога тўлиқ тайёр. У «душман учун кутилмаган фронтлар очилиши» орқали қарши томон харажатларини бир неча баробарга ошириш режалаштирилаётганини билдирган. Бу эса минтақадаги ҳарбий ва сиёсий вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Боб ал-Мандаб бўғози

Боб ал-Мандаб бўғози Яман ва Эритрея ўртасида жойлашган бўлиб, Адан кўрфазини Қизил денгиз билан боғлайди. У Сувайш канали орқали ўтувчи халқаро савдо йўлининг муҳим қисми ҳисобланади. Мазкур йўлак орқали жаҳон денгиз савдосининг 10–12 фоизи ва контейнер ташишларнинг қарийб 30 фоизи амалга оширилади.

Шунингдек, яманлик ҳарбий манбалар ҳам Эронни қўллаб-қувватловчи кучлар ушбу бўғозни АҚШ ва Исроил учун ёпиши мумкинлигини билдирган. Бу ҳолат савдо ва ҳарбий кемалар ҳаракатига жиддий тўсқинлик қилиши эҳтимолини кучайтиради.

Эслатиб ўтамиз, Эрон аввал Ҳўрмуз бўғози ёпиб қўйганди. Бу бўғоз орқали дунё нефтининг қарийб 20 фоизи ва суюлтирилган газнинг 30 фоизидан ортиғи ташилади. Унинг ёпилиши энергия нархларининг кескин ошишига олиб келган.

Teglar

Mavzuga oid