add

Эрондаги норозилик намойишлари вақтида 2000 га яқин киши ҳалок бўлди

Kecha 20:202 daqiqa

Эрон ҳукумати вакиллари намойишчиларни «террорчи» деб атамоқда.

Эрондаги норозилик намойишлари вақтида 2000 га яқин киши ҳалок бўлди

Бутун мамлакат бўйлаб икки ҳафтадан ортиқ давом этаётган Эрондаги норозилик намойишлари вақтида 2000 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters билан суҳбатда бўлган исми ошкор этилмаган эронлик амалдор маълум қилган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида — ҳам акция иштирокчилари, ҳам Эрон хавфсизлик кучлари ходимлари бор.

«Бу Эрон расмийлари норозилик акцияларида бунчалик кўп қурбонлар бўлганини биринчи марта тан олишидир», - деб кўрсатмоқда агентлик.

Iran International телеканали ҳеч қандай манбаларга таянмаган ҳолда норозилик намойишлари оқибатида камида 12 минг киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

«Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ходимларининг ўлими учун жавобгарлик террорчилар зиммасида», - деган Reuters суҳбатдоши.

Эрон ҳукумати вакиллари намойишчиларни «террорчи» деб атамоқда. Эронлик амалдор ҳалок бўлганлар ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Аввалроқ, Эрон давлат оммавий ахборот воситалари норозилик намойишлари пайтида ўнлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди, бироқ намойишчилар орасидаги қурбонлар ҳақида гапирмаган.

Эрондаги норозилик намойишлари ўтган йилнинг 28 декабридан бери давом этмоқда. Улар миллий валюта курсининг пасайиши фонида бошланди ва Эронда оятуллоҳ Али Хаминаи ҳукуматига қарши ва умуман — 1979 йилги инқилобдан кейин Ислом Республикаси ташкил этилганидан бери унинг тарихидаги энг кенг кўламли қарама-қаршиликка айланди. АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ намойишчиларни қўллаб-қувватлашини билдирган ва аксилҳукумат акциялари иштирокчиларига ёрдам бериш учун Теҳронга босим ўтказишнинг турли, жумладан, ҳарбий вариантларини кўриб чиқаётганини айтган эди. 12 январда норозилик намойишлари фонида Трамп Эрон билан «бизнес юритаётган» мамлакатлардан келадиган товарларга АҚШ томонидан 25 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди. Шундан сўнг, 13 январда Brent нефти нархи икки ойлик максимал даражага етди.

Teglar

Mavzuga oid