Икки хил Ўзбекистон: давлат ва хусусий мактаб ўқувчилари ҳаёт майдонида тўқнашганда... | Fikr vaqti
«Давлат мактабида сифат қанча тушса, сизнинг бизнесингиз шунча гуллаб-яшнайди...» Дастуримизнинг бу галги сонида «Algoritm» ва «Sodiq School» асосчилари – Баҳодир Ғаниев ҳамда Ҳасанхўжа Муҳаммад Содиқ билан таълимдаги тенгсизлик, кадрлар инқирози ва соҳанинг парда ортидаги аччиқ ҳақиқатларини муҳокама қилдик.
Бир томондан – давлат мактабларидаги ўқувчилар сонининг ҳаддан ташқари кўплиги ва сифат муаммоси. Иккинчи томондан эса сифат бор-у, ойлик тўлови қиммат хусусий мактаблар. Қайси томонни танлаш борасида ота-оналарни жиддий ўйга толдирадиган масала, а?
Таълимнинг давлат хизмат кўрсатадиган қисми ҳақида дастурларимиз давомида кўп гаплашганмиз. Дастуримизнинг бу сафарги сони эса унинг иккинчи – хусусий таълим қисми муҳокамасига бағишланади.
Хўш, бугун Ўзбекистонда мактаб таълимининг бу шакли қандай аҳволда, унинг ютуқ ва муаммолари нимада? Ота-оналар фарзандини таълимнинг қайси шаклида ўқитгани маъқулроқ? Хусусий таълимга ўзи қандай қараш керак: у таълим тизими халаскорими ёки фақат бизнесменнинг бизнеси? Боласини хусусий мактабда ўқитолмайдиган ота-оналар-чи, улар нима қилсин?
Мавзуга оид шу ва бошқа саволларга Тошкентдаги икки хусусий мактаб – “Algoritm” ва “Sodiq school” асосчилари – Баҳодир Ғаниев ва Ҳасанхўжа Муҳаммад Содиқ билан бирга жавоб изладик.
Teglar






