Logo

Жавоҳир Синдоров «Saint Louis Rapid & Blitz» турнирида қанча ишлаб топди?

Bugun 21:351 daqiqa

22–27-август кунлари бўлиб ўтадиган финалнинг соврин жамғармаси эса 450 минг долларни ташкил қилади, шундан 200 минг доллар ғолибга берилади. Сент-Луисдаги муваффақиятли иштирок Синдоровга финалга чиқиш учун курашда ўз позициясини яхшилаш имконини берди.

Жавоҳир Синдоров «Saint Louis Rapid & Blitz» турнирида қанча ишлаб топди? © Foto: en.chessbase.com/

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида якунланган «Saint Louis Rapid & Blitz» турнирида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Grand Chess Tour» сериясининг расмий сайтида хабар берилди.

Мусобақа якунига кўра, Синдоров 22 очко тўплади. Иккинчи ўрин унга 40 минг доллар миқдоридаги мукофот пули ва сериянинг умумий рейтинги учун 10 очко берди. Турнир ғолиби ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳа бўлди. У 23,5 очко тўплаб, ўзбекистонлик шахматчидан 1,5 очко олдинда турди.

Сент-Луисдаги турнир «Grand Chess Tour» сериясининг босқичларидан бири ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирида шахматчилар сериянинг умумий рейтинги учун очколар жамғариб боради. Мусобақа якунларидан сўнг Жавоҳир Синдоров 20,5 очко билан умумий ҳисобда бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтингда пешқадам — Фабиано Каруана бўлиб, унинг ҳисобида 25 очко бор. Кейинги ўринларда Рамешбабу Праггнанандҳа (24,5 очко), Уэсли Со (23,5 очко) ва Винсент Каймер (21 очко) бормоқда. Каймер ҳозирча финалга чиқиш имконини берувчи сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

«Grand Chess Tour» финали Сент-Луис шаҳрида 22–27-август кунлари бўлиб ўтади. Унинг соврин жамғармаси 450 минг долларни ташкил қилади, шундан 200 минг доллар ғолибга берилади. Сент-Луисдаги муваффақиятли иштирок Синдоровга финалга чиқиш учун курашда ўз позициясини яхшилаш имконини берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги янги маоши маълум қилинганди.

Teglar

Mavzuga oid