add

Жефри Эпштейн иши: ахлоқсиз элита, чексиз компромат ва ҳали очилмаган сирлар

Kecha 17:204 daqiqa

2019 йилда Эпштейннинг қамоқхонадаги ўлими оддий жиноят ишидан анча кенгроқ. Молия элитаси, сиёсий қудрат, вояга етмаганларнинг жинсий эксплуатацияси ва компромат тизими атрофида қурилган бу ҳикоя ҳали ҳам жаҳон жамоатчилигини безовта қилмоқда.



2019 йил. Ню-Йорк.  Дунё молия элитаси билан алоқада бўлган бир инсон — Жефри Эпштейн қамоқхонада ўлик ҳолда топилади. Хўш, бу оддий жиноят иши эдими? Ёки глобал можароми?

 

Эпштейн ким эди?

АҚШлик яҳудий — Жефри Эпштейн жуда бой эди, аммо унинг пуллари қаердан келгани ҳар доим ноаниқ бўлган. Унинг «Lolita Express» номли шахсий учоғи йўловчилари орасида АҚШ сиёсатчилари, Британия қироллик оиласи аъзолари, дипломатлар, олимлар ва Ҳолливуд юлдузлари ҳам бўлган. Улар ушбу учоқ билан сирли оролга учишган.

Савол туғилади: дунёнинг энг қудратли инсонлари бу сирли одамнинг атрофида нима қиларди? Асл даҳшат айнан шу ердан бошланади.

Чунки Эпштейн норасида қизларни ёлғиз зўрламаган, уларнинг гўштини ёлғиз емаган…

 

Тизим ва «Honey trap»

У бутун бир тизим яратган. Жиноятчининг энг яқин шериги эса Элайн Максвелл бўлган. Максвелл камбағал ва вояга етмаган қизларни топиб, уларни «массажчи бўласан, карйера қиласан» деган ёлғон ваъдалар билан алдар, сўнг Эпштейн олдига олиб келарди. Бу усул жамиятшунослик ва разведкада «асал тузоғи», яъни Honey trap деб аталади.

Honey trap — бу инсоннинг шаҳвоний, ҳиссий ёки ахлоқий заифлигидан фойдаланиб уни назорат қилиш, шантаж қилиш ёки бошқариш усулидир.

Эпштейн ва унинг тармоғи дунёнинг молиявий ва сиёсий жиҳатдан энг қудратли эркакларини ўша оролга таклиф қилган, уларга вояга етмаган қизларни тақдим этган ва бўлаётган барча ишларни яширинча ёзиб олган.

Ғарбнинг кўзга кўринган шахсларининг аксарияти унинг хизматидан фойдаланиб келгани сабаб йиллар давомида полиция ҳам, ФҚБ ҳам, ОАВ ҳам — хуллас ҳамма-ҳамма бу жирканч ишларга кўз юмиб келган.

 

Компромат ва жазосизлик

Эпштейн қўлида дунёнинг энг кучли одамларига оид шантаж материаллари бор эди. Рус тилида буни «компромат» дейишади.

Бир марта бу тузоққа тушган сиёсатчи ёки тадбиркор энди Эпштейн ва унинг ортидаги кўринмас кучларнинг қўғирчоғига айланарди. Шунинг учун ҳам уни қамаш осон эмас эди. Чунки у ва унинг тизими қулаб тушса, кўплаб йирик номлар ҳам у билан бирга қулар эди.

Эпштейн 2008 йилда қўлга олинган бўлса-да, яширин махсус келишув билан озодликка чиқиб кетган.

 

2019 йил ва ўлим

2019 йилда у яна ҳибсга олинди. Аммо гапиришга улгурмасдан, қамоқхонада ўлик ҳолда топилди. Расмий баёнотда «ўз жонига қасд қилган» дейилди. Лекин «тасодиф»ни қарангки, ўша кеча қамоқхона камералари ишламаган. Бу омиллар эса конспирологияларни кучайтирди. Интернетдаги назарияларга кўра, у «йўқ қилинган». Чунки, муҳим шахсларни фош қилиши мумкин эди. Аммо бу назарияларни тасдиқлайдиган расмий далиллар йўқ.

 

Нима учун ҳужжатлар очилмаяпти?

Бугун ҳам Эпштейн билан боғлиқ барча ҳужжатлар тўлиқ очиқланмаган. Чунки ўша рўйхатдаги кўплаб исмлар ҳануз дунёни бошқариб келмоқда.

Машҳур жамиятшунос Райт Миллс «Ҳокимият элиталари» назариясида дунёни сиёсатчилар, ҳарбийлар ва капитал эгалари бошқаришини айтган эди.

Аммо Эпштейн каби шахслар бу формулани ўзгартирди. Энди қаттиқ куч эмас, балки юмшоқ куч — яъни медиа кимнинг қўлида бўлса, дунёни кўпроқ ўша бошқаради.

 

Габриэла воқеаси ва қора даҳшат

2009 йил 4 август куни 21 ёшли мексикалик супермодел Габриэла Рико Хименес шок ҳолатида Мексикада жойлашган «Monterrey» номли ҳашаматли меҳмонхонадан югуриб чиқади. Ўша пайтда меҳмонхонада Ғарб элитаси вакиллари иштирокида ёпиқ кеча бўлиб ўтаётган эди.

Габриэла «Ням-Ням» ёзувли йиртилган футболкада қочиб чиқиб, бақирган:

«Улар одамларни емоқда! Нақадар жирканчлик! Улар одамларни емоқда! Мен бу ҳақда билмаган эдим! Қотилликлар ҳақида — ҳа, лекин улар одамларни еяпти! Одамларни! Улардан инсон гўшти ҳиди чиқаяпти!»

Ўша пайтда бу ҳолатга деярли ҳеч ким жиддий аҳамият бермаган, қиз кучли наркотик таъсири остида бўлган, деб ҳисобланган.

 

«Баал»

Бироқ, 2026 йилда Эпштейн файлларида қийноқлар, қурбонлик қилиш маросимлари ва зўрлаш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар юзага чиқди.

Унинг оролига олиб келинган вояга етмаган моделлар олдига АҚШ Демократик партияси ҳукмрон элитасининг катта қисми, шунингдек, Билл Клинтон, Билл Гейтс ва бошқа таниқли сиёсатчилар ташриф буюргани айтилмоқда. Шунингдек, Эпштейн билан Трамп маъмуриятининг аъзолари мунтазам алоқада бўлгани қайд этилган.

Эпштейн ҳужжатларида унга тегишли «Баал» деб номланган банк ҳисоб рақами бўлгани ҳам айтилади.

Тасодифни қарангки, болалар қурбонлигини талаб қиладиган жаҳаннам кучларининг мифологик худосини номи ҳам Баал эди.

Факт: Эпштейн жиноят ишлари бўйича судланган. Гумон: У орқали «махфий глобал тармоқ» фош бўлиши керак эди. Бу икки тушунчани аралаштирмаслик муҳим.

 

Эпштейн иши ва Ўзбекистон

АҚШ адлия вазирлиги 2026 йил 30 январда Эпштейн билан боғлиқ навбатдаги, 3,5 миллиондан зиёд саҳифали файлларни омма учун очиқлади — бу жуда катта ҳужжатлар тўплами бўлиб, унда суд материаллари, электрон почта, парвоз журналлари, фотосуратлар ва видеолар бор эди.

Бу очиқлаш «Epstein Files Transparency Act» қонунига мувофиқ амалга оширилди ва у ҳужжатлар терговлар, суд ишлари ва бошқа таҳлилларга оид маълумотларни ўз ичига олган. Аммо бу рўйхат айбни исботлаш эмас, фақат гувоҳлик ва даъволар доирасидаги маълумотлар экани алоҳида қайд этилган.

Қизиғи, архив ҳужжатлари орасида Ўзбекистон номи ҳам кўп бор тилга олинади. Шулардан бирида Эпштейнни Ўзбекистонга таклиф қилингани ва бу ерда у ўзини ўз уйидек ҳис қилиши мумкинлиги айтилган.

Яна бир ҳужжатда эса ўзбек қизлари ва уларнинг фотоларини юбориб турган «Султон» исмли шахс номи учрайди

 

Хулоса

Эпштейн иши — фақат бир инсон ҳақида эмас. Бу — қудрат, молия, сиёсат ва жамоатчилик ишончи ҳақидаги ҳикоя. Ҳужжатлар қисман очилди. Жуда катта қисми эса ёпиқ қолмоқда. Ҳа, саволлар жуда кўп. Лекин ҳар бир саволнинг жавоби далилга таяниши керак.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 38

Barchasi

Mavzuga oid