Logo

Ноқонуний уйлар сони 720 тами ёки 61 та? Қурилиш вазирлиги хато маълумотни тузатди

Kecha 23:011 daqiqa

Вазирлик Тошкент шаҳридаги ноқонуний кўп қаватли уйлар сонига оид янграган маълумотга тузатиш киритди.

Ноқонуний уйлар сони 720 тами ёки 61 та? Қурилиш вазирлиги хато маълумотни тузатди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Тошкент шаҳрида ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар сони 61 тани ташкил этади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдириб, аввалроқ берилган нотўғри маълумотга тузатиш киритди.

Рақамлардаги чалкашлик сабаби

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги муҳокама давомида вазирлик томонидан пойтахтдаги ноқонуний кўп қаватли уйлар сони 720 та деб келтирилган эди.

Расмий тушунтиришга кўра, Тошкент шаҳрида жами 320 дан ортиқ ноқонуний қурилиш объекти аниқланган.

Ушбу кўрсаткич ичига турли тоифадаги бино ва иншоотлар, жумладан, якка тартибдаги хонадонлар, дўкончалар, савдо киосклари ва кичик павильонлар киради. Муҳокамада назарда тутилган айнан кўп қаватли уйлар сони эса 61 тани ташкил қилади.

Тақдим этилган аввалги ахборотда умумий қурилиш объектлари сони адашиб кўп қаватли уйлар сони сифатида айтиб юборилган.

«Биз томонимиздан тақдим қилинган жавобда умумий қурилиш объектлари сони кўп қаватли уйлар сони сифатида келтирилган. Ушбу хатолик учун узр сўраймиз», — дейилади Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабарида.

Teglar

Mavzuga oid