Оммавий анестезия: Нега тармоқларнинг ўзбек сегментида «овқат культи» оммалашмоқда? | Фикр вақти
Тармоқларнинг ўзбек сегментини эгаллаган «овқат культи» замирида нима ётибди? Бу шунчаки аудитория чақиришнинг хавфсиз ва осон йўлими ёки мураккаб ҳаёт ва чарчоқдан қочиб, мияни ўчиришга уринаётган жамиятнинг ижтимоий-руҳий анестезияси?
Одамзод минг йиллар давомида овқатланиш ва яшаб қолиш инстинктидан қутулиб, фикрлайдиган, яратувчан инсонга айланиш учун курашди. Маданият, илм-фан ва эстетика ҳам аслида шу қорин ғамидан баландроққа интилишимиз натижаси эди.
Аммо бугун... ижтимоий тармоқларни, айниқса, ўзбек аудиториясини кузатиб, ғалати бир ортга қайтишга гувоҳ бўласиз. Бугун камера қаршисида меъёрсиз овқат еётганлар кўпайиб кетди, ҳатто ким кўп ейиш бўйича мусобақалар ташкил қилинмоқда ва бунинг ортидан миллионлаб кўришлар йиғиляпти. Янада қизиғи, бугун тармоқнинг энг “харидоргир” контенти ҳам айнан шу бўлиб қолди.
Хўш, бу қандай жараён ўзи? Одамларнинг овқатга бу қадар интилиши жамиятдаги қандайдир руҳий инқирозми, тушкунликми ёки шунчаки мураккаб ҳаётда ортиқча ўйлашдан, фикрлашдан қочишнинг бир йўлими?
Дастуримизнинг навбатдаги сонида тармоқларда оммалашаётган “овқат культи” сабаблари ва оқибатларини таҳлил қилдик. Меҳмонларимиз – иқтисодчи, таржимон Жамшид Муслимов ва этнопсихолог Зиёда Расулова бўлди.
Teglar






