Logo

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1,5 мингдан ортиқ ходим ишдан олинди

Kecha 23:001 daqiqa

Шунингдек, юзлаб жиноий, маъмурий ва интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1,5 мингдан ортиқ ходим ишдан олинди © istock

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-октябрь ойларида коррупцияга алоқадор 1,5 минг ходим ишдан олинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йилнинг январь-октябрь ойларида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари томонидан 5 368 та хизмат текшируви ўтказилган.

Уларнинг натижалари бўйича ходимларга нисбатан 594 та жиноий, 160 та маъмурий ва 4 604 та интизомий жазо чоралари қўлланилган. 1 565 та ҳолатда меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Шунингдек, давлат харидлари соҳасида 57,5 миллиард сўмлик 24 та харидда манфаатлар тўқнашуви, 239,9 миллиард сўмлик 90 та харидда эса аффилланганлик билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, бартараф этилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 10 ойида 18 970 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашувининг олди олинган, 1 689 та мавжуд ҳолат бартараф этилган.

Қонунчилик талабларини бузиш билан боғлиқ 322 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида давлат харидлари ва тиббий жиҳозлар нархларини қайта кўриб чиқиш орқали 247 миллиард сўм бюджет маблағи тежаб қолинган.

Teglar

Mavzuga oid