Logo

Ўзбекистонда 35 мингдан зиёд ер участкаси аукционга чиқарилди

Bugun 08:242 daqiqa

Шунингдек, қарийб 300 мингта уй ва ерга мулк ҳуқуқи расман тан олинди.

Ўзбекистонда 35 мингдан зиёд ер участкаси аукционга чиқарилди © Ijtimoiy tarmoqlar

Ўзбекистонда 1 328 234 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиб, 885 671 та кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти шакллантирилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги маълум қилди.

​Унга кўра, «UZKAD» тизимида 42 409 355 гектар ер участкасининг электрон харитаси яратилган.

Шунингдек, соҳани рақамлаштириш жараёнида 8 087 712 та архив ҳужжати электрон шаклга ўтказилган ва давлат хизматларини кўрсатишда рад этиш ҳолатлари 2,1 баробарга камайган.

​Қонун ижроси ва ахборот тизимларидаги кўрсаткичлар

​ЎРҚ-937-сонли қонун доирасида 1 870 437 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилиб, уларнинг 1 814 650 таси «UZKAD» тизимига миграция қилинган. Республика бўйича 767 та маҳаллада хатлов ишлари 100 фоиз якунланган.

Бундан ташқари, «E’TIROF» автоматлаштирилган ахборот тизимига 1 107 973 та объект киритилган бўлиб, шундан 294 398 тасига мулк ва ижара ҳуқуқи тўлиқ эътироф этилган.

​Агентлик томонидан юритиладиган бошқа ахборот тизимларида қуйидаги натижалар қайд этилган:

— ​«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига 71 048 та янги аниқланган ер участкаси киритилиб, уларнинг 35 582 таси аукционга чиқарилган;

— ​«Кўп квартирали уйлар реестри» ахборот тизимида 1 226 та кўп қаватли турар-жойдаги 83 450 та квартира рақамлаштирилган.

​Шунингдек, Давлат хизматлари марказларида 206 та «Кадастр маслаҳат бурчаклари» ташкил этилиб, уларнинг фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган. Ушбу бурчаклар орқали 91 032 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган ва хизмат кўрсатишда рад этилишининг олди олинган.

​Агентликнинг қайд этишича, мазкур ишлар аҳолига қулай, шаффоф ва тезкор кадастр хизматларини кўрсатиш, ортиқча оворагарчилик ҳамда бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилган.

Teglar

Mavzuga oid