add

«Ўзбекнефтгаз»дан қатъий чоралар: қазиб чиқариш пасайиши танқид қилинди

Bugun 07:581761 daqiqa

«Ўзбекнефтгаз» АЖда табиий газ қазиб чиқариш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Қайд этилишича, сўнгги тўрт йилда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари 21,7 фоизга қисқарган.

«Ўзбекнефтгаз»дан қатъий чоралар: қазиб чиқариш пасайиши танқид қилинди

Йиғилишда давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифалар — жамият фаолиятини тиклаш, газ қазиб чиқариш ҳажмларини барқарорлаштириш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш масалалари танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, сўнгги тўрт йилда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари 21,7 фоизга қисқарган.

Бу ҳолат стратегик режалаштириш етишмаслиги ва фаолиятнинг қисқа муддатли ёндашув асосида олиб борилгани билан изоҳланди. Шу боис ҳар бир кон бўйича иқтисодий самарадорлик ва рентабеллик кўрсаткичларини аниқ белгилаш зарурлиги таъкидланди.

Маълум қилинишича, жорий йилда геологик-қидирув ва техник тадбирларга катта маблағлар йўналтирилганига қарамай, қазиб чиқаришда ўсиш кузатилмаган. Аксинча, қазиб чиқариш суръатлари 5–6 фоизга пасайиб бораётгани қайд этилди. Бу ҳолат бошқа турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жамиятнинг янги раиси Абдуғани Сангинов бошчилигида ўтган йиғилишда табиий газнинг таннархдан паст нархларда кейинги босқичларга узатилиши компания молиявий ҳолатига босим ўтказаётгани, ташқи қарзларни ошираётгани айтилди. Шу муносабат билан қазиб чиқариш харажатларини кескин қисқартириш орқали молиявий барқарорликка эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳар бир масъул шахсга алоҳида қудуқ бириктириш амалиёти жорий этилиши, кўрсаткичлар бажарилмаган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди. Йиғилиш якунида соҳани ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилди.

Teglar

Mavzuga oid

«Ўзбекнефтгаз»дан қатъий чоралар: қазиб чиқариш пасайиши танқид қилинди | Vaqt.uz