Logo

Президент банкирлар ва ҳоким ёрдамчиларини танқид қилди

Уларнинг аксарияти кимга кредит кераклиги, қайси лойиҳани лизинг, факторинг, кафолат, суғурта, айланма маблағ ёки шартнома асосида молиялаштириш мумкинлигини тушунмаслиги айтилди.

Президент банкирлар ва ҳоким ёрдамчиларини танқид қилди © president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳалар билан ишлаш кўникмалари танқидий баҳоланди. 

Қайд этилишича, уларнинг аксарияти кимга кредит кераклиги ва қайси лойиҳани лизинг, факторинг, кафолат, суғурта, айланма маблағ ёки шартнома асосида молиялаштириш мумкинлигини тушунмайди.

Банкирлар ва ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳани ўрганишдан олдин «Гарови борми?» деган саволни биринчи ўринга қўяётгани ҳам танқид қилинди.

Кредит беришдаги тўсиқлар

Тадбиркорларга кредит ажратишда бюрократик тўсиқлар ҳали ҳам сақланиб қолаётгани таъкидланди. Шунингдек, кредитни қайтариш графиклари бизнес турларининг хусусиятларига мослаштирилмагани кўрсатиб ўтилди.

Президент кредитлаш жараёнида тадбиркорнинг фақат гарови эмас, балки лойиҳасининг иқтисодий самарадорлиги ва даромад келтириш имкониятига ҳам эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Кредитларни қайтариш муддатларини деҳқончилик, савдо ва бошқа бизнес йўналишларининг ўзига хос хусусиятларига мослаштириш вазифаси қўйилди.

Teglar

Mavzuga oid