Россияда озиқ-овқатга сарф харажатлар рекорд даражага чиқди

16.05.2025 | 08:313 daqiqa

Апрел ойида россияликларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлаётган маблағи охирги йиллардаги энг юқори даражага етди. Бу Россиядаги реал турмуш даражасининг пасайиб бораётганини кўрсатмоқда.

Россияда озиқ-овқатга сарф харажатлар рекорд даражага чиқди
Россияда инфляциянинг жадал ўсиши натижасида аҳоли озиқ-овқатга янада кўпроқ пул сарфламоқда. «Ромир» таҳлилий маркази маълумотига кўра, 2025 йил апрел ойида россияликларнинг истеъмол харажатларида озиқ-овқатнинг улуши 34,6 фоизга етган. Бу — Украинада уруш бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Солиштириш учун: йил бошида ушбу кўрсаткич 33 фоиз, 2024 йил апрелида эса 28,6 фоиз бўлган. Бу 5 йил ичида кузатилган энг юқори кўрсаткичлардан бири, пандемия пайтидаги локдаундан ҳисобга олинмаса. БМТ методологиясига кўра, аҳоли озиқ-овқатга қанча кам сарфласа, мамлакат шунча фаровон ҳисобланади. Бу мезон бўйича Россия таърифга мос келмайди. Озиқ-овқат нархлари ўсиши жадаллашган: 2024 йилда у 11 фоиздан ошиб, охирги 9 йилдаги рекордни янгилади. 2025 йил май ҳолатига кўра, инфляция 12,7 фоизни ташкил этди. Айрим маҳсулотлар нархи икки-уч бараварга ошди. Масалан, картошка нархи 173 фоизга, сариёғ 34 фоизга, пиёз 41 фоизга қимматлашди. «Левада» марказининг сўровига кўра, россиялик оилаларнинг 63 фоизи даромадининг ярми ёки ундан кўпроғини фақат еб-ичишга сарфлаяпти.      

Teglar

Mavzuga oid