Logo

SIBOS 2026: Octobank рақамли ечимларини Майамида тақдим этмоқда

Bugun 11:552 daqiqa

Майамида (АҚШ) SWIFT томонидан ҳар йили ташкил этиладиган жаҳон молия саноатининг асосий тадбирларидан бири — SIBOS 2026 тадбири бошланди. Octobank яна бир бор кўргазма-конференция экспоненти сифатида иштирок этмоқда: банк эквайринг ва корпоратив тўловларни бошқариш технологияларини тақдим этмоқда, хорижий молия институтлари билан алоқаларни мустаҳкамламоқда ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилмоқда.

SIBOS 2026: Octobank рақамли ечимларини Майамида тақдим этмоқда

Кўргазма 28 сентябрдан 1 октябргача Miami Beach Convention Center мажмуасида бўлиб ўтади. Ташкилотчилар маълумотларига кўра, SIBOS 160 дан ортиқ мамлакатдан 10 мингдан зиёд иштирокчини бирлаштиради. Бу йилги асосий мавзу — сунъий интеллект ўзгартираётган иқтисодиётдаги рақамли молия.

2

SIBOS тадбирида учинчи марта иштирок этаётган Octobank учун бу ўз тажрибасини намойиш этиш, тажриба алмашиш ҳамда корреспондентлик ҳисоб-китоблари ва бизнес хизматларини ривожлантириш мақсадида янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконияти ҳисобланади.

Бу йил Octobank Ўзбекистон банклари орасида ўз стендига эга бўлган ягона экспонент ҳисобланади.

3

Бу ерда банк жамоаси рақамли хизматларни тақдим этади, меҳмонларга маслаҳат беради ва салоҳиятли ҳамкорларнинг саволларига жавоб беради. Ишбилармонлик учрашувлари учун алоҳида музокаралар ҳудуди ҳам ташкил этилган.

Стенд меҳмонларини миллий услубдаги совғалар ҳам кутмоқда. Аввалги SIBOS тадбирларида бундай совғалар хорижий иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирган. Дастурда қимматбаҳо совғалар ўйини ҳам бор. Асосий совғалардан бири — iPhone смартфонлари.

4

Жамоа ICBC, HSBC, Standard Chartered, Santander, DBS ва бошқа молиявий институтлар вакиллари билан ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Музокара учрашувларининг алоҳида қисми трансчегаравий тўловлар — тўлов йўлаклари, валюта операциялари ва ўзаро ҳамкорлик шартларига бағишланади.

«SIBOSда иштирок этиш халқаро иштирокчилар билан ҳамкорликни бевосита муҳокама қилиш имконини беради. Биз Octobank билан ҳамкорлик қилишга бўлган ўзаро қизиқишни кўриб турибмиз ва бунга аниқ таклифлар — рақамли ечимлар, экспертиза ва бизнес билан ишлаш тажрибаси орқали жавоб беришга тайёрмиз. Умид қиламизки, бу ерда бошланган мулоқот тез орада ҳамкорликдаги лойиҳаларда давом этади», — деб таъкидлади Octobank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ҳамид Жумаев.

Octo-mobile | Instagram | YouTube
Telegram | Facebook | 71-202-33-33

Teglar

Mavzuga oid