add

Трамп Тўқаевга махсус совға юборди

Kecha 22:283622 daqiqa

Трамп Тўқаевга бир нечта совға, жумладан, Оқ уйнинг рамзий калити ва Америка етакчисининг дастхати туширилган бейсбол кепкасини юборди.

Трамп Тўқаевга махсус совға юборди

АҚШ Президенти Доналд Трамп Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга Оқ уйнинг рамзий калити ва имзоси қўйилган бейсбол кепкасини юборди ҳамда самимий тилакларини етказди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг ёрдамчиси — матбуот котиби Руслан Желдибай ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

«Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида АҚШ президенти Доналд Трамп Қозоғистон элчиси Мағжан Илёсов билан жорий йил ноябр ойида Овал кабинетда давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев билан бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашган. Шунингдек, АҚШ президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга бир нечта совға, жумладан, Оқ уйнинг рамзий калити ва унинг дастхати туширилган бейсбол кепкасини юборди», - деган Желдибай.

АҚШ Президенти Қозоғистон раҳбарига шахсий самимий тилакларини етказиб, унга бўлган ҳурматини таъкидлаган ҳамда Тўқаевни халқаро жараёнларни чуқур ва мулоҳаза билан тушунадиган тажрибали давлат арбоби сифатида таърифлаган.

Ноябр ойида Тўқаев АҚШга ташрифи давомида Трамп билан музокаралар олиб борганди. Илгари Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги декабр ойида Оқ уйда Қозоғистон элчиси Мағжан Илясов томонидан АҚШ президентига ишонч ёрлиқлари топширилгани ҳақидаги тантанали маросим бўлиб ўтганини маълум қилган эди.

Оқ уйнинг рамзий калити (Key to the White House) — бу АҚШ маъмурияти томонидан юксак мартабали меҳмонларга, давлат раҳбарларига ёки алоҳида хизмат кўрсатган шахсларга топшириладиган рамзий мукофотдир. Бу «шаҳар калити» анъанасига ўхшаш бўлиб, Оқ уй эшиклари ушбу раҳбар ва у вакиллик қилаётган давлат учун ҳамиша очиқ эканини англатади.

Teglar

Mavzuga oid