Logo

Туркия Руминияга биринчи марта ҳарбий кема экспорт қилди

Kecha 15:551 daqiqa

223 млн еврога баҳоланаётган келишув доирасида Туркия Руминия флотига Hisar синфидаги ҳарбий кемани топширди. Кема Қора денгиздаги хавфсизликни таъминлашда қўлланилади.

Туркия Руминияга биринчи марта ҳарбий кема экспорт қилди © Turdef.com

Туркия 2026-йил 20-июн куни Руминия денгиз флоти учун Hisar синфидаги енгил корветни топширди.

Кема аввал Туркия флоти таркибида TCG Akhisar (P-1220) номи билан хизмат қилган бўлиб, энди Руминия флотида Contraamiral Roman номи билан қайд этилди.

Бу Туркия тарихида НАТО ва Европа Иттифоқи аъзоси давлатга биринчи марта тўлиқ жанговар кемани экспорт қилиши ҳисобланади. Шартнома қиймати тахминан 223 миллион еврони ташкил этади.

Топшириш маросими Истанбул денгиз кемасозлик заводида бўлиб ўтди. Унда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Руминия Президенти Никушор Дан иштирок этди. Эрдўғон бу воқеани Туркия мудофаа саноатининг муҳим ютуғи деб баҳолади.

Руминия кемани Қора денгиздаги хавфсизликни кучайтириш, Neptun Deep газ кони каби инфратузилмани ҳимоя қилиш ва НАТО мажбуриятларини бажариш учун ишлатмоқчи.

Teglar

Mavzuga oid