Logo

«Турон» метро бекати томининг бир қисми қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида 2 киши жароҳатланди.

«Турон» метро бекати томининг бир қисми қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг бекатларидан бирида том конструкциясининг қисмида силжиб тушиш ҳолати акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзаисдан «Тошкент метрополитени» ДУК маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат 16-июль куни соат 14:34 да «Ер усти ҳалқа» йўналишининг «Турон» бекатида юз берган. Оқибатда икки йўловчи енгил тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур бекатда метро поездлари ҳаракати зудлик билан вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирда мутахассислар томонидан ҳолат юзасидан техник ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани айтилди.

«Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Қипчоқ» ва «Қурувчилар» метро бекатлари оралиғида бепул метробуслар ҳаракати йўлга қўйилган», — дейилади муносабатда.

Teglar

Mavzuga oid