Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда?

Bugun 15:321 daqiqa

Ўзбекистонда Марказий банки банклар кесимида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда? © istock

Ўзбекистон Марказий банки 2026-йил 4-май ҳолатига кўра, банклар кесимида аҳолига ажратилаётган ипотека кредитлари бўйича янгиланган фоиз ставкаларини эълон қилди.

Янги маълумотларга кўра, ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 22,5 фоизни ташкил этган. Банклар ўртасидаги фарқ ҳануз сезиларли бўлиб, энг паст ва юқори кўрсаткичлар орасида қарийб 6 фоизлик тафовут сақланиб қолмоқда. Ўтган ҳафтада ҳам ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 22,5 даражасида эди.

Энг паст фоиз ставкаси 20,2 фоиз билан «Миллий банк» томонидан таклиф этилмоқда. Ўтган ҳафтада энг паст фоиз ставкадаги кредитларни «Aloqabank» таклиф этганди. Шунингдек, «SQB» 21,0 фоиз, «Asakabank» 21,6 фоиз ва «Ипотека банк» ҳамда «Agrobank» 21,7 фоиздан ипотека кредитларини тақдим этмоқда. «Hamkorbank»да бу кўрсаткич 22,0 фоизни ташкил этган.

Ўрта диапазондаги банклар қаторига «Orient Finans bank» (22,5 фоиз), «Xalq banki» (23,2 фоиз), «BRB» (23,4 фоиз) ва «Aloqabank» (24,0 фоиз) киради. Шунингдек, «Infinbank» (24,2 фоиз), «Trastbank» (24,3 фоиз) ва «Davrbank» (24,6 фоиз) ҳам шу сегментда жойлашган.

Юқори сегментда эса ставкалар 24,8 фоиздан юқори. Жумладан, «Mikrokreditbank» 24,8 фоиз, «Ипак Йўли банк» 24,9 фоиз ва «Openbank» 25,0 фоиз ставка билан кредит ажратмоқда. Шунингдек, «Turon bank» 25,9 фоиз, «Universal bank» ва «Asia Alliance bank» 26,0 фоиздан ипотека кредитлари таклиф этмоқда.

photo_2026-05-05_15-36-15

Manba: Markaziy bank

Teglar

Mavzuga oid