Logo

Яна бир ташкилотга крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди

Kecha 10:491 daqiqa

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти учун лицензия олган корхоналар сони 15 тага етди.

Яна бир ташкилотга крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди © incyber

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 2026-йил 9 ноябрь куни крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун «C-STORE» МЧЖга лицензия берди. Бу ҳақда агентликнинг матбуот хизмати хабар берди.

«C-STORE» МЧЖга берилган янги лицензиядан сўнг Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга корхоналар сони 15 тага етди.

Шунингдек, ҳозирги кунда мамлакатда крипто-биржа фаолияти бўйича «Kobea Group» ва «Coinpay» компаниялари лицензияга эга.

Маълумот учун, фуқароларга крипто-активлар билан боғлиқ операцияларни Ўзбекистонда белгиланган тартибда лицензия олган платформалар орқали амалга ошириш тавсия этилади. Бундай фаолиятни юритиш ҳуқуқига эга корхоналар рўйхати билан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг расмий сайти — «napp.uz» орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 26-октабр куни «Монетех» МЧЖ корхонасига крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилганди.

Teglar

Mavzuga oid