add

Ер ости дунёси: Тошкент метросининг параллел ритми — фотожамланма

Bugun 16:301 daqiqa

Vaqt.uz фотомухбири Жавҳар Чоршанбиева пойтахт метросидаги параллел ҳаёт ва контрастларга тўла муҳитни объективга муҳрлади.

Ер ости дунёси: Тошкент метросининг параллел ритми — фотожамланма

Тошкент шаҳрининг остида яна бир шаҳар яшайди. Унинг ўз вақти, ўз қонунлари ва тинимсиз оқаётган параллел ритми бор. Метрополитен — шунчаки манзилга элтувчи транспорт эмас, балки минглаб тақдирлар кесишадиган макондир. Вагондан вагонга кўчиб юрган нигоҳларда кунлик ташвишлар юки, ҳорғинлик ва чуқур ўйчанлик акс этади.

Аммо бу «кулранг» сукунатга ҳақиқий ранг ва жило бериб турувчилар ҳам бор. Булар – атрофга ўзгача ҳайрат билан боқаётган болакайлар, бир-бирига термулиб дунёни унутган бахтли жуфтликлар ва шаҳар шовқинидан панада ўз кичик оламини яратган оилалардир. Айнан улар ер остидаги ушбу дунёга тириклик ва илиқлик бағишлаб туради.

Vaqt.uz мухбири пойтахт метросидаги ана шу параллел ҳаёт ва контрастларга тўла муҳитни обективга муҳрлади.

Teglar

Javhar Chorshanbiyeva

Javhar ChorshanbiyevaMaqolalar soni: 7

Barchasi

Mavzuga oid