Logo

«AKFA Aluminium» илк марта халқаро бозорда облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда

Бугун 12:283 дақиқа

«AKFA Aluminium» акцияларни дастлабки жойлаштириш тўғрисидаги қарорни эълон қилди. Шу билан бирга, Bloomberg нашри компания илк облигациялар эмиссияси имкониятини ўрганаётгани ва 13 июль куни Лондонда халқаро инвесторлар билан учрашувлар ўтказишга тайёрланаётгани ҳақида хабар бермоқда.

«AKFA Aluminium» илк марта халқаро бозорда облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда © wayll.uz

Ўзбекистоннинг энг йирик хусусий компанияларидан бири — «AKFA Aluminium Group» ўз тарихидаги илк облигацияларини чиқариш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, компания 13 июль куни Лондонда бошланадиган икки кунлик инвесторлар учун тақдимот учрашувлари (road-show)ни ташкил этиш учун «Citigroup» ва «JPMorgan»ни жалб қилган.

«Учрашувлар дастлабки босқичда бўлиб, облигацияларни яқин вақт ичида жойлаштириш режалаштирилмаган», — дейилади хабарда.

Bloomberg маълум қилишича, «Citigroup» ва «JPMorgan» ушбу масала юзасидан изоҳ беришдан бош тортган. «AKFA» эса нашрнинг изоҳ сўраб юборган бир нечта мурожаатига жавоб бермаган.

Шу билан бирга, «AKFA Aluminium» 8 май куни акцияларни дастлабки жойлаштириш тўғрисидаги қарор эълон қилинганини маълум қилди.

Компанияга кўра, мазкур қарор «AKFA Aluminium»нинг акциядорлик жамияти сифатидаги ривожланишида муҳим босқич ҳисобланади. У корпоратив шаффофликни ошириш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда ахборотни расмий ошкор этиш амалиётини мустаҳкамлашга қаратилган.

«AKFA» 2000 йилда тадбиркор ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан ташкил этилган. Компания қурилиш саноати учун алюминий ва пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаради ҳамда уларни 30 дан ортиқ мамлакат бозорларига экспорт қилади. «S&P Global Ratings» агентлиги 2024 йилда компанияга B+ кредит рейтингини берган бўлиб, мазкур рейтинг кейинги икки йил давомида сақлаб қолинган.

Org.info маълумотларига кўра, “AKFA ALUMINIUM” МЧЖнинг устав фонди 664,8 млрд сўмни ташкил этади. Корхонанинг 50% улуши тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев, қолган 50%и эса Нигорахон Ортиқхўжаевага тегишли. Компанияга Баҳодир Абдуллаев раҳбарлик қилади.

iHAMKOR маълумотларида эса компания 2025 йилдаги даромадлари 31,23 млрд сўмни ташкил қилгани қайд этилган. Аммо унга алоқадор компанияларда вазият қуйидагича:

Kompaniya

2025-yilda tushum

AKFA Extrusions

3 341,26 mlrd so‘m

AKFA Building Materials

2 004,67 mlrd so‘m

AKFA Dream World

358,71 mlrd so‘m

AKFA Food

318,38 mlrd so‘m

AKFA-Trust

119,50 mlrd so‘m

Samoinur AKFA

63,67 mlrd so‘m

AKFA Aluminium AJ (bosh kompaniya)

31,23 mlrd so‘m

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг 31 фоизини IPO жараёнларида қарийб 603,6 млн долларга сотилган эди.

Бироқ jамғармa, шунингдек, 2026 йилнинг биринчи чорагиni 417,4 миллиард сўмlik зарар билан якунлаган.

Шу билан бирга, KAP DEPO раҳбари Фаррух Ходжаев мазкур молиявий натижалар инвесторлар томонидан тўғри талқин қилиниши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, биринчи чоракда қайд этилган 417 миллиард сўмлик зарар сарлавҳаларда хавотирли кўриниши мумкин.

«Ҳозир бозор учун энг муҳим вазифа — фонднинг молиявий ҳисоботларини тўғри талқин қилиш ва активлар қийматининг бухгалтерия баҳоси ўзгаришини операцион муаммолар билан аралаштирмасликдир», — дейди у.

Ходжаевнинг таъкидлашича, манфий натижанинг катта қисми инвестиция портфели қийматининг қайта баҳоланиши ҳамда активлар алмашинуви операциялари билан боғлиқ. Яъни бу анъанавий маънодаги нақд пул йўқотилиши эмас.

Унинг сўзларига кўра, МҲХС талабларига биноан активлар адолатли қийматда ҳисобга олинганда, портфель қийматидаги ўзгаришлар ҳатто активлар сотилмаган тақдирда ҳам фойда ёки зарар кўрсаткичларига таъсир қилади. Шу сабабли мазкур ҳолатни «қоғоздаги зарар» сифатида баҳолаш мумкин.

Теглар

Мавзуга оид

«AKFA Aluminium» илк марта халқаро бозорда облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда | Vaqt.uz