ЖЧ-2026. Франция ва Марокаш чоракфиналда
Мбаппе турнирдаги 7-голини уриб, Мессига етиб олди.

Жаҳон чемпионатида нимчоракфинал баҳслари бошланди.
Марокаш мезбонлардан бири Канадага қарши майдонга тушиб жавобсиз 3 та гол урган бўлса, Франция Парагвайни Мбаппенинг пеналтидан урган голи эвазига мағлуб этди. Беллашувни ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошқарди.
Французлар етакчиси ушбу турнирдаги голларини 7 тага етказиб, пешқадам Мессига тенглашди.
Шу тариқа мунлиалнинг илк чоракфинал жуфтлиги ҳам маълум бўлди — 9 июл санасида Франция ва Марокаш ўзаро тўқнашувда яримфинал йўлланмасини ҳал қилишади.
ЖЧ-2026. 1/8 финал. 4 июл
Парагвай — Франция 0:1
Гол: Мбаппе (70, пеналти).
Парагвай — Гилл, Касерес, Веласкес, Г.Гомес (Маурисио, 71), Алдерете (Канале, 58), Алонсо, Алмирон (Авалос, 71), Д.Гомес, Кубас, Галарза, Энсисо (Кабаллеро, 61).
Франция — Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Дин, Коне, Рабио, Дембеле (Шерки, 84), Олисе, Барколя (Дуэ, 61), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Барколя (19), Коне (81), Олисе (90+7).
Канада — Марокаш 0:3
Голлар: Унаи (50, 82), Раҳими (90+8).
Канада — Крепо, Жонстон, Бомбито, де Фугероллес, Ларейя (Шаффелбург, 78), Бюкенен (Нелсон, 87), Сигур (Осорио, 87), Эуштакиу, Аҳмад (Промис, 78), Олувасейи (Ларин, 63), Дэвид.
Марокаш — Буну, Ҳакими, Диоп (Саадан, 87), Ҳалҳал, Мазрауи, Буадди (Амрабат, 63), Ал Айнауи, Диас, Унаи (Ал Мурабет, 87), Ал Ҳаннус (Талби, 63), Сайбари (Раҳими, 22).
Огоҳлантиришлар: Ҳалҳал (20), Ҳакими (40), Ларейя (40), Дэвид (43), Унаи (45), Ал Ҳаннус (45+6), де Фугероллес (49), Ларин (67).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





