ЖЧ-2026. Норвегия Ҳоланднинг дубли эвазига Бразилияни турнирдан чиқариб юборди
Неймар яна жаҳон чемпионатини ютолмади. Викинглар чоракфиналда Мексика — Англия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Жаҳон чемпионатида 1/8 финалнинг марказий баҳсларидан бири Бразилия Норвегияга ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди. Ҳоланднинг дублига Неймар пеналтидан бир бор жавоб берди.
Беллашув бошида европаликлар посбони Нюланд пеналтини бартараф этди. Шунингдек, у яна бир неча вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан асраб қолди.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси турнирдаги голларини 7 тага етказиб, тўпурарлар Месси ва Мбаппе билан тенглашиб олди.
Норвегия чоракфиналда Мексика — Англия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
ЖЧ-2026. 1/8 финал
Бразилия — Норвегия 1:2
5 июл, Ист-Рутерфорд
Голлар: Неймар (90+10, пеналти) — Ҳоланд (79, 90).
Фойдаланилмаган пеналти: Гимараэс (14).
Бразилия — Алиссон, Данило, Маркинос, Габриэл, Дуглас, Каземиро, Гимараэс (Эдерсон, 79), Райан (Данило, 67), Мартинелли (Неймар, 67), Винисиус, Куня (Эндрик, 58).
Норвегия — Нюланд, Рюэрсон (Эурснес, 63), Айер, Ҳеггем, Волфе (Остигор, 90+5), Эдегор, Берге, Берг, Нуса (Шелдеруп, 46), Сёрлот (Бобб, 46), Ҳоланд.
Огоҳлантириш: Неймар (90+6).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





