Logo

Умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилигини бузган 6 та туроператор жазоланди

Bugun 10:491 daqiqa

Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қонунчилик талабларини бузган 6 та туроператорнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилигини бузган 6 та туроператор жазоланди © muslim.uz

Рақобат қўмитаси умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилигини бузган 6 та туроператорни жавобгарликка тортди.

Маълум бўлишича, қўмита оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида тарқатилаётган рекламаларнинг «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқлигини ўрганган. Текширувлар давомида умра тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туроператорлар томонидан берилган рекламалар таҳлил қилинган.

Натижада Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида «Hamroh Tour», «Kabadoshlarim», «Yuksak Travel», «Murabbiy Travel», «Hikmat Travel» ва «Infin Tour»нинг ижтимоий тармоқлардаги рекламаларида қонунчилик талаблари бузилгани маълум бўлган ва уларнинг мансабдор шахслари жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, Рақобат қўмитаси реклама ахборотларини қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўмита дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирган эди.

Teglar

Mavzuga oid

Умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилигини бузган 6 та туроператор жазоланди | Vaqt.uz