
Чангли Тошкент — Vaqt.uz фотомухбири нигоҳида
Тошкент шаҳрида инверсия табиат ҳодисаси кузтилиб, ҳаводаги чанг заррачалари туриб қолди. Бугундан бошлаб шаҳар зарарли об-ҳаводан қутила бошлаши прогноз қилинмоқда
Тошкент шаҳрида инверсия табиат ҳодисаси ҳаводаги зарарли чанглар миқдорини оширди. Бунда ҳавонинг алмашиб туришини таъминловчи шабада йўқолади. Совуқ қоимли ҳаво пастга тушади, иссиқ оқим эса юқорига кўтарилади. Шу сабабли ҳаводаги чанг заррачалари муаллақ туриб қолади ва концентрацияси борган сари оша боради.
Шу кунларда Тошкент саййёрамиздаги ҳавоми энг ифлосланган пойтахтлари ўнликларидан тушмай қолди. Ҳаводаги PM2.5 заррачаларнинг кўпайиши нафақат Тошкент шаҳрида, республикамизнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам кузатилди.
Vaqt.uz фотомухбири Жавҳар Чоршанбиева чангли Тошкент кўчаларидан фотолавҳа тайёрлади.





