Logo

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида яна 11 та икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди © Foto: president.uz

Чўлпонота шаҳридаги «Руҳ Ордо» маданият марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан тор доирадаги ва расмий делегациялар аъзолари иштирокида бўлиб ўтган музокаралари якунида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:

Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасининг участкалари тўғрисида шартнома;

«Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битим;

Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида битим;

Олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим;

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида баённома;

Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга баённома;

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-рекреация хўжалиги объектлари тўғрисидаги битимга баённома;

2026–2027-йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги тадбирлар режаси;

2026–2027-йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги қўшма ҳаракатлар режаси;

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Тон туманида жойлашган «Бўстон» пансионати тўғрисида шартнома;

2026–2027-йилларга мўлжалланган агросаноат мажмуаси соҳасидаги амалий чора-тадбирлар режаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг I даражали «Манас» ордени билан тақдирланди.

Teglar

Mavzuga oid