Logo

Остонада «Келажак ўйинлари»га старт берилди

Kecha 22:201 daqiqa

Мусобақада Ўзбекистон спортчилари учта йўналишда беллашади.

Остонада «Келажак ўйинлари»га старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтаётган учинчи «Келажак ўйинлари» халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

ss

Foto: president.uz

«Барис Арена» муз саройида ташкил этилган тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашган. Россия президенти Владимир Путин эса иштирокчиларга видеомурожаат йўллаган.

Маросим давомида фижитал спортнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилган. Ушбу формат рақамли беллашувларни анъанавий спорт турлари ва жисмоний фаоллик билан уйғунлаштиришга қаратилган.

Фижитал спорт ривожланмоқда

Қайд этилишича, «Келажак ўйинлари»нинг асосий мақсади ёшларни анъанавий спортга жалб қилишдан иборат.

Очилиш маросимида президент Шавкат Мирзиёев халқаро мусобақа иштирокчиларини қутлаган.

Шунингдек, спорт ва технологиялар вазирлари, дипломатик миссиялар раҳбарлари ҳамда бошқа юқори мартабали вакиллар иштирокида фижитал спортга бағишланган халқаро саммит ҳам ўтказилган

Ўзбекистонликлар учта йўналишда баҳсга киришади

«Келажак ўйинлари» илк бор 2024 йилда Қозон шаҳрида ташкил этилган бўлиб, унинг очилиш маросимида ҳам президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган эди.

Иккинчи турнир эса 2025 йилда Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган.

Бу йилги мусобақаларда Ўзбекистон спортчилари фижитал футбол, лазертаг ва рақс йўналишларида иштирок этади.

Teglar

Mavzuga oid