Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +43 даражагача иссиқ бўлади
1-2-август кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида иссиқ сақланиб туради. Кейинги ҳафтада барча ҳудудларда ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaЎзгидромет 1-2-август кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +38...+41 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42...+43 даражагача исийди. Бу июл ойининг охири ва август ойининг боши учун бўлган иқлимий меъёрдан +2...+4 даражага юқоридир.
1-2-август кунлари иссиқ об-ҳаво республика ҳудудининг катта қисмида сақланиб туради, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда иссиқ пасайиши бошланади.
Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Кейинги ҳафтада ҳароратнинг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан 31-июл-2-августда кундузи +37...+40 даража, кечаси +23...+26 даража бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.





