Ўзбекистон ЕОТБнинг учинчи йирик акциядорига айланади

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлди. Мамлакат улуши 10 фоизга етиб, Россия ва Қозоғистондан кейинги учинчи йирик иштирокчига айланади.

Ўзбекистон ЕОТБнинг учинчи йирик акциядорига айланади

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкининг тўлақонли аъзоси сифатида ташкилот капиталидан 0,66 фоизлик улуш олди. Гарчи бу кўрсаткич ҳозирча Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусникидан паст бўлса-да, янги акциядорнинг пайдо бўлиши банк ичидаги мавжуд кучлар мувозанатини ўзгартириб юборди. Хусусан, капитал ҳажми ошганига қарамай, Россия (44,49 фоиз) ва Қозоғистон (37,04 фоиз) каби асосий иштирокчиларнинг улушлари бироз қисқарди ва барча аъзоларнинг овоз бериш имкониятлари «ювилди».

2025-йил якунига кўра, Тошкент банкнинг тўланган капиталига дастлабки 10 млн доллар миқдорида маблағ киритди. Бироқ, мамлакатнинг умумий обуна ҳажми анча юқори бўлиб, у 777,8 млн долларни ташкил этади. Ушбу сумманинг 609,4 млн доллари талаб қилиб олинадиган капитал, 158,4 млн доллари эса қўшимча тўланадиган қисм сифатида белгиланган. Бу мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг, Ўзбекистоннинг овоз берувчи акциялардаги улуши сезиларли даражада ошади.

Стратегик мажбуриятлар якунлангач, Ўзбекистоннинг Евроосиё тараққиёт банкидаги улуши 10 фоизга етади ва бу ташкилотда янги кучлар тақсимотини юзага келтиради.

Натижада, мамлакат фақатгина Россия ва Қозоғистондан кейинги ўринда турувчи учинчи йирик иштирокчига айланади. Бундай мақом Ўзбекистонга банкнинг инвестициявий сиёсатига фаол таъсир кўрсатиш ва минтақавий йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда кенг имкониятлар яратади.

Теглар

Мавзуга оид