Талаба қизларга ҳарбий тайёргарлик ҳуқуқи берилиши мумкин

Bugun 20:301 daqiqa

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасига ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.

Талаба қизларга ҳарбий тайёргарлик ҳуқуқи берилиши мумкин © Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хотин-қизлар учун ҳарбий тайёргарликдан ўтиш имкониятлари кенгайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 31-март куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.

Сенаторлар томонидан ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, бугунги кунда ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагида бўлган талаба қизлар сони ортиб бормоқда. Бироқ амалдаги қонунчилик бунга тўлиқ имкон бермайди.

Жумладан, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасида олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимида ўқиётган фақат эркак талабалари ҳарбий тайёргарликдан ўтишлари белгиланган.

Ҳарбий таълим факултетларига ўқишга қабул қилинадиган талабаларни тиббий кўрикдан ўтказиш механизмлари ҳам аниқ белгиланмаган, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида ҳудудийлик принципларига аниқлик киритилмаган.

Сенаторлар бу каби муаммоларни ҳал этиш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларини чуқур таҳлиллар асосида ўрганиб, такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Бундан ташқари, йиғилишда ҳарбий таълим факултетларига қабул қилинадиган талабаларни тиббий кўрикдан ўтказиш механизмини аниқлаштириш, замонавий тайёргарлик: Резервдаги офицерларни тайёрлаш дастурларига дронлар (УУА) ва роботлаштирилган тизимларни бошқаришни жорий этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Teglar

Mavzuga oid