Фаррух Омонов Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди
Мазкур тайинловга қадар у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
© Foto: Daryo.uzФаррух Фарҳоджонович Омонов Ўзбекистон Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Фаррух Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Маълумот учун: Омонов 1988-йилда туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 2011-йилдан 2015-йилгача Молия вазирлигида, 2015-йилдан 2019-йилгача Савдо-саноат палатасида ишлаган. 2019-йил декабрдан 2020-йил октабргача Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари бўлган. 2020-йил октабрда Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган. 2021-йил президент маъмуриятида сектор мудири бўлиб ишлаган.





