АҚШ «LUKOIL» битимларига рухсатни узайтирди

Bugun 19:121 daqiqa

АҚШ «LUKOIL» активлари бўйича битимларга рухсатни 2026 йил 1 майгача узайтирди.

АҚШ «LUKOIL» битимларига рухсатни узайтирди

АҚШ Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси — OFAC «LUKOIL» активларини сотишга доир операцияларга рухсат берувчи бош лицензия муддатини яна узайтирди.

Янги қарорга кўра, ушбу лицензия 2026 йил 1 майга қадар амал қилади.

Бу мазкур ҳужжатнинг тўртинчи бор узайтирилиши ҳисобланади. У компания активлари бўйича музокаралар олиб бориш ва шартли келишувлар тузиш имконини сақлаб қолмоқда.

Асосий чекловлар сақланиб қолмоқда

Бироқ асосий чекловлар ўзгаришсиз қолмоқда. Хусусан, Россияга ҳар қандай пул ўтказмалари амалга оширилиши тақиқланган. Бу эса амалда битимларни тўлиқ якунлаш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнини мураккаблаштирмоқда.

Халқаро лойиҳалар ва келишувлар

Шу билан бирга, халқаро майдонда «LUKOIL» иштирокидаги лойиҳалар бўйича ҳаракатлар давом этмоқда. Жумладан, Ироқ ҳукумати ва Лукойл ўртасида «Ғарбий Курна-2» нефт конида операторлик ҳуқуқини топшириш бўйича келишув тасдиқланган.

Бундан ташқари, компания «Midad Energy» билан ҳамкорликка келишган. Унга кўра, регуляторлар рухсати олингунга қадар активлар учун тўлов эскроу-ҳисобварағида сақланиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, OFAC Қозоғистоннинг «LUKOIL» билан қўшма лойиҳалардаги улушларни сотиб олиш бўйича сўровини ҳам кўриб чиқмоқда.

Teglar

Mavzuga oid