Америка Марказий Осиё давлатларига Эрон масаласи бўйича талаб қўйди
«Axios» нашрининг ёзишича, бу талаб «Operation Economic Outcast» операцияси доирасида берилган.
© Ijtimoiy tarmoqlarДоналд Трамп маъмурияти бутун дунё бўйлаб АҚШ элчихоналарига ўзлари жойлашган мамлакатлар ҳукуматларидан Эрон билан савдо-сотиқни «зудлик билан ва тизимли равишда» тўхтатишни талаб қилиш бўйича топшириқ берди.
«Operation Economic Outcast» операцияси
«Axios» нашрининг хабар беришича, махсус кўрсатма Марказий Осиёнинг айрим пойтахтларидаги дипломатик ваколатхоналарга ҳам юборилган.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио элчихоналарга «Operation Economic Outcast» операцияси доирасида юқори даражада расмий дипломатик нота юборишни буюрган. Унда Эрон билан иқтисодий алоқаларни чеклаш ва Эрон бизнеси билан боғлиқ ноқонуний фаолиятни аниқлаш талаб қилинган.
Эрон билан бизнес қилувчи давлатлар, компаниялар ва жисмоний шахслар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда долларга асосланган молиявий тизимдан фойдаланиш имкониятини йўқотиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.
Рўйхатда Марказий Осиё ҳам бор
«Axios» маълумотларига кўра, АҚШнинг Абу-Даби, Маскат, Гонконг, Доҳа, Лондон, Берлиндаги ҳамда Марказий Осиё давлатларининг бир нечта пойтахтидаги дипломатик ваколатхоналари махсус кўрсатмалар олган лекин улар айнан қайси пойтахтлар эканига аниқлик киритилмаган.





