Logo

Бухорода ноқонуний қум-шағал қазиб олиш оқибатида табиатга 8,9 млрд сўм зарар етказилди

Bugun 15:201 daqiqa

Гумонланувчи ўзига тегишли бўлмаган яйлов ерларидан қум-шағал аралашмасини рухсатсиз қазиб олган. Қоидабузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.

Бухорода ноқонуний қум-шағал қазиб олиш оқибатида табиатга 8,9 млрд сўм зарар етказилди © Ekologiya qo‘mitasi

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг маълум қилишича, Бухоро вилоятида дрон ёрдамида ўтказилган рейдда Ғиждувон туманининг «Кўкча» маҳалласи ҳудудидаги яйлов еридан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Айтилишича, Б.Ғ. исмли шахс ўзига тегишли бўлмаган ер майдонидан қум-шағал аралашмасини рухсатсиз қазиб олган.

Мутахассислар томонидан ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 8,9 млрд сўмни ташкил этган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳам 33 туп дарахт ва қарийб 3 минг туп бута ноқонуний қўпорилиб, табиатга зарар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid