Кескин бурилиш: Озарбойжон армияси тўлиқ НАТО стандартларига ўтмоқда

06.11.2025 | 21:561 daqiqa

Илгари Озарбойжон армияси асосан совет ва рус қурол-аслаҳаларидан фойдаланарди. Энди улардан аста-секин воз кечади.

Озарбойжон қуролли кучлари НАТО стандартларига мослаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Илҳом Алиев ҳарбий блок вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

Илгари Озарбойжон армияси асосан совет ва рус қурол-аслаҳаларидан фойдаланарди. НАТО стандартларига ўтиш қуйидагиларни англатади:

— НАТО аъзоларидан (АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия) қурол-аслаҳа харид қилиш.

— Армиядан рус техника намуналарини аста-секин чиқариб ташлаш.

— Шахсий таркибни Ғарб қурилмалари билан ўқитиш.

«Боку Туркия армияси ва иттифоқнинг бошқа давлатлари ҳарбий идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Озарбойжон ерларни босқинчиликдан озод қилганидан буён ўзининг асосий мақсадига эришди», - деди Илҳом Алиев НАТО делегациясини қабул қилар экан.

Август ойида — Россия билан муносабатлар ёмонлашган бир пайтда — Алиев Озарбойжон ҳар доим урушга шай туриши кераклигини таъкидлаганди:

«Агар кимнингдир касал миясига Озарбайжонга қарши бирор фитна уюштириш фикри келса, улар бундан афсусланадилар», - деганди у.

Teglar

Mavzuga oid