Logo

Мустақиллик арафасида 852 киши афв этилди

Bugun 12:101 daqiqa

Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида 852 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади.

Мустақиллик арафасида 852 киши афв этилди © vesti.az

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, 604 нафар шахс жазони ўташдан тўлиқ озод қилинади. Яна 115 нафар маҳкум жазо муддатини тўлиқ ўтамасдан, муддатидан илгари шартли озодликка чиқарилади.

Шунингдек, 52 нафар шахснинг тайинланган жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. 81 нафар маҳкумнинг эса озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 375 нафар ёшлар бор. Шунингдек, 49 нафар аёл ва 60 ёшдан ошган 37 нафар эркак ҳам афв рўйхатига киритилган.

Фармон доирасида етти нафар чет эл фуқароси ҳам афв этилди. Афв этилганлар орасида тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган 63 нафар шахс ҳам бор.

Афв қарорининг асосий қисми жазодан тўлиқ озод қилишни назарда тутади.

Жами афв этилганларнинг қарийб 71 фоизи, яъни 604 нафари жазони ўташдан бутунлай озод қилинади.

Teglar

Mavzuga oid