Нефт ва газ қазиб олиш 2026 йилда ҳам пасаймоқда
2026 йил январ ойида нефт ва табиий газ ишлаб чиқаришда ўтган икки йилнинг январ ойига нисбатан пасайиш қайд этилган.

Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми 2026-йил январ ойида 3,7 млрд метр кубни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботда келтирилган.
Газ ишлаб чиқариш кўрсаткичи ўтган йилнинг январ ойига нисбатан 300 млн метр кубга камайган. Худди шундай нефт ишлаб чиқариш ҳам охирги 2 йилда 6,3 минг тоннага қисқарган.
2026 йил январ ойида нефт ишлаб чиқариш 54,1 минг тоннани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йил январдаги 55,1 минг тоннадан 1 минг тоннага камайди. 2024 йилнинг мос даврида эса нефт ишлаб чиқариш 60,4 минг тонна бўлганди.
Табиий газ ишлаб чиқариш ҳам қисқариш тенденсиясини намоён этган. 2026 йил январ ойида 3,7 млрд куб метр газ қазиб олинди. 2025-2025 йилнинг январида бу кўрсаткич 4 млрд куб метрни ташкил этган.
Газ конденсати ишлаб чиқаришда ҳам изчил пасайиш кузатилган. 2026 йил январда 83,4 минг тонна маҳсулот олинган. Бу 2025 йил январдаги 99,7 минг тонна ва 2024 йилдаги 111,7 минг тоннага нисбатан сезиларли даражада камдир.
Статистика қўмитасига кўра, 2025-йилда 42,3 млрд метр куб газ қазиб олинган эди. Ўзбекистон-2030 стратегиясига маълумотларида эса ўтган йили қазиб олинган газ ҳажми 41,7 млрд метр кубни ташкил қилганлиги келтирилган.
Шунингдек, стратегияда Ўзбекистонда газ қазиб олиш кўрсаткичи 2026 йилда 1,5 млрд метр кубга камайиб, 40,2 млрд метр кубни ташкил қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда газ қазиб олиш 2030 йилгача ўсиши кутилаётганлиги, аммо бу 2019-йилдаги рекорд даражага яқин ҳам келмаслиги ҳақида хабар берилганди.





