Logo

Octobank жисмоний шахсларга ипотека кредитлари беришни бошлади

Bugun 16:551 daqiqa

Бирламчи ва иккиламчи бозорда уй-жойни йиллик 20% дан бошлаб харид қилиш мумкин.

Octobank жисмоний шахсларга ипотека кредитлари беришни бошлади

Octobank жисмоний шахслар учун ипотека кредитлаш дастурларини ишга туширди.

Ипотекага янги қурилган уйлардаги хонадонлар ва иккиламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олиш мумкин.

Асосий шартлари:

  • кредит муддати — 10 йилгача;

  • бошланғич тўлов — 20% дан;

  • фоиз ставкаси — бошланғич тўлов 20% дан 49% гача бўлганда йиллик 22%;

  • фоиз ставкаси — бошланғич тўлов 50% дан бошланса йиллик 20%.

Octobank иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва банкнинг корпоратив мижозлари ходимлари учун 2026 йил 31 декабргача йиллик 18% дан бошланадиган акция ставкаси амал қилади.

«Аксарият мижозлар учун шахсий уй-жойга эга бўлиш — ҳаётдаги энг муҳим воқеалардан биридир. Бизнинг вазифамиз — бу йўлни янада қулай ва осонроқ қилишдир. Айнан шунинг учун Octobank ипотека дастури мижозларнинг турли эҳтиёжларини ҳисобга олади ва энг мақбул молиялаштириш шартларини танлаш имконини беради», — деб таъкидлади Octobank матбуот хизмати.

Ипотека учун онлайн ариза топшириш мумкин.

Шунингдек, банк мутахассислари қуйидаги телефон рақами орқали энг мақбул кредитлаш шартларини танлашда ёрдам беришади: +998 71 202 33 33.

Teglar

Mavzuga oid