Logo

Олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига устама тўланади

Bugun 10:311 daqiqa

Устаманинг миқдори бакалавриат ёки магистратурани тамомлаганига қараб фарқ қилади.

Олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига устама тўланади © SSV

2027/2028-ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат тиббиёт университети таркибидаги Ҳамширалар академияси негизида, дунёнинг топ (1-ўрин) ҳамширалик мактабига эга бўлган Пенсилвания университети (АҚШ) билан ҳамкорликда Илғор тиббий ҳамроҳлик мактаби ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

«Олий ҳамширалик иши» бакалавриат таълим йўналиши «Олий тиббий ҳамроҳлик иши» йўналишига ўзгартирилиб, битирувчи аёлларга «ҳамшира», эркакларга эса «тиббиёт оғаси» квалификацияси берилади.

Бакалавриатга қабул ҳар йили камида 20 фоизга ошириб борилади, таълим эса етакчи хорижий ОТМлари билан қўшма дастурлар асосида, уларнинг ўқув дастурларининг камида 70 фоизини ўзлаштирган ҳолда ташкил этилади.

Бакалавриатни тамомлаган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари, магистратурани тамомлаганларга эса 2 баравари миқдорида устама тўланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президентга тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг янги тизими тақдим этилганди. Тиббиёт таълимида қабулдан тортиб амалиётгача бўлган жараён қайта кўриб чиқилади. Энг катта ўзгаришлардан бири умумий тиббиёт дастури бўлади.

Teglar

Mavzuga oid