Олти давлат президентлари Туркманистонга йиғилди. Улар қандай таклифлар берди?
Минтақа раҳбарлари савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириб, давлатлар ўртасидаги савдо ҳажмини ҳозирги 13 млрд доллардан 20 млрд долларга етказмоқчи. Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё мамлакатлари яқинлашаётган ҳозирги мураккаб халқаро вазиятга қисқача баҳо берди. Бишкек эса «битта саёҳат — бир нечта мамлакат» тамойилини илгари сурди.
© Foto: Report.azЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7-октябр куни амалий ташриф билан Туркманистонга борди ва айни пайтда ҳам қўшни давлатда бўлиб турибди. Ўзбекистон етакчиси 8-октябр куни «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё ва Озарбойжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида қатнашиб, нутқ сўзлади.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ўтган саммитда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳам қатнашди.
Кун тартибига мувофиқ, етакчилар долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиб, Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбойжон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқди.
Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё мамлакатлари яқинлашаётган ҳозирги мураккаб халқаро вазиятга қисқача баҳо берди:
«Дунё шиддат билан ўзгариб, кескинлик кучаймоқда, савдо ва транспорт алоқалари қайта шаклланмоқда, янги хатарлар пайдо бўлмоқда», — деди давлат раҳбари.
Шу боис, ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишлари бўйича келгусидаги қўшма фаолиятни янада яқинроқ мувофиқлаштириш аҳамияти кўрсатиб ўтилди. Аввало, тарихий, иқтисодий ва транспорт алоқалари мавжуд минтақалар билан ягона ҳамкорлик маконини шакллантириш ғояси илгари сурилди. Пайдо бўлаётган имкониятлардан фойдаланиб, бу алоқаларни анча мустаҳкамлаш ҳамда савдо, транспорт, энергетика, саноат ва янги технологияларни биргаликда ривожлантириш бўйича аниқ мазмун билан бойитиш зарурлиги таъкидланди.
Ушбу масалаларни келгуси йили Тошкентда ўтказиладиган «Тинчлик ва барқарор ўзаро боғлиқлик йўлида минтақалараро мулоқот: Марказий Осиё ёндашуви» халқаро конференциясида батафсил муҳокама қилиш таклиф этилди.
Мирзиёев иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
«Биз ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича олдимизга жиддий мақсадлар қўйганмиз. Энди бу ўсиш қайси манбалар ҳисобидан таъминланишини белгилаб олишимиз керак», — деди Ўзбекистон етакчиси.
Йирик лойиҳаларни тезроқ ишга туширишга хизмат қиладиган қўшма саноат ва технологик занжирлар, умумий рақамли хизматлар ҳамда инвестиция механизмларини шакллантириш вазифалари белгилаб берилди.
«Биз бир-биримиз билан оддий савдо қилишнинг ўзи етарли бўлмай қолган босқичга етиб келдик. Якуний маҳсулотни биргаликда яратишимиз керак. “Олти иқтисодиёт — битта маҳсулот” формуласи биз интилишимиз лозим бўлган мақсад моҳиятини яхши ифодалайди», — деди президент.
Ушбу йўналишни ривожлантириш учун 2027-йилда Хивада Марказий Осиё ва Озарбойжон бизнес форумини ўтказиш, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини молиявий-техник қўллаб-қувватлаш бўйича махсус платформани ташкил этиш таклиф қилинди.
Савдо ва инвестициялар вазирлари кенгашига Ашхободдаги навбатдаги йиғилишида бу масалани батафсил кўриб чиқишни топшириш зарурлиги қайд этилди. Шундан сўнг минтақа мамлакатларининг замонавий транспорт-логистика тармоғи орқали ўзаро боғлиқлигини ривожлантириш аҳамияти таъкидланди.
«Биз глобал савдонинг асосий қуруқлик йўналишларидан бирига ва айни пайтда йирик иқтисодий фаоллик марказига айланишимиз мумкин. Бироқ бунинг учун автомобиль ва темирйўллар қуришнинг ўзи етарли эмас. Транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда умумий ёндашув зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.
Йирик лойиҳалар ягона тизим сифатида ишлаши учун уларни мувофиқлаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.
«Янги транспорт йўлаклари бўйлаб ишлаб чиқариш корхоналари, логистика ва хизмат кўрсатиш объектлари, саноат зоналари пайдо бўлиши керак. Шунда транспорт йўналиши ўз атрофида иқтисодий фаолликни юзага келтириб, у ўтадиган ҳар бир давлатга анча катта самара келтиради», — деди давлат раҳбари.
Шу мақсадда Инфратузилмани ривожлантириш бўйича кенгашни ташкил этишни тезлаштириш ва унинг биринчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди.
Энергетика соҳасига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Минтақа углеводородлардан тортиб, гидроэнергетика, қуёш ва шамол генерациясигача бўлган турли ресурслар ва катта салоҳиятга эга экани қайд этилди. «Яшил» ривожланишнинг аҳамиятини ҳисобга олиб, паст углеродли энергетика салоҳияти бўйича қўшма концепцияни тайёрлаш ташаббуси илгари сурилди. Президент матбуот хизматининг ёзишича, бу янги генерация қувватларини қуриш, замонавий энергия сақлаш тизимларини ривожлантириш ва янги энергетика йўлакларини яратиш бўйича ишларни яхшироқ мувофиқлаштириш имконини беради.
Сув ресурслари ва иқлим ўзгариши ҳам биргаликда ечим топишни талаб қиладиган йўналишлар сифатида кўрсатилди. Замонавий рақамли мониторинг тизимларини жорий этиш, ирригация тармоқларини модернизация қилиш ва сув тежовчи технологиялардан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллигини эълон қилишга доир умумий ташаббусни тўлиқ рўёбга чиқаришга чақирилди.
Келгуси йили Ўзбекистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилишини инобатга олиб, жамғарма фаолияти самарадорлигини ошириш, янги экологик лойиҳаларни ишга тушириш ва қўшимча молиялаштиришни жалб этиш бўйича устувор вазифалар тақдим этилди.
Афғонистон билан сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари юзасидан минтақа барча мамлакатларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда доимий ва предметли мулоқотни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳавонинг ифлосланиши минтақа мамлакатлари шаҳарлари учун жиддий муаммолардан бири экани таъкидланди. Бунга жавобан Ўзбекистон илгари сурган «Марказий Осиё тоза ҳавоси» халқаро консорциуми фаолиятини минтақа мамлакатларидаги саноат зоналари, агрокластерлар ва транспорт узелларини экологик модернизация қилиш бўйича пилот дастурдан бошлаш таклиф этилди.
Аҳамияти тобора ортиб бораётган яна бир йўналиш — муҳим минераллар. Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилаётган Муҳим минераллар бўйича минтақавий альянсни шакллантириш ишларини фаоллаштириш, дастлабки қадамлардан бири сифатида Марказий Осиёдаги муҳим минераллар захираларининг ягона рақамли харитасини яратиш таклиф қилинди.
Навбатдаги йирик масалалар мажмуи технологик тараққиётга бағишланди.
«Сунъий интеллект ва катта маълумотлар билан ишлаш саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва давлат бошқарувини аллақачон ўзгартирмоқда. Иқтисодиётларимизнинг унумдорлиги ва келажакда рақобатлаша олиши кўп жиҳатдан шу технологияларга боғлиқ бўлади», — деди президент.
Шу муносабат билан минтақа мамлакатлари имкониятларини бирлаштириш ва ўзаро боғланган миллий маълумотлар марказлари тармоғига асосланадиган умумий ҳисоблаш инфратузилмасини яратишни бошлаш таклиф этилди.
Одамлар минтақа келажагини белгилайдиган энг муҳим омил экани таъкидланди.
«Мамлакатларимиз катта демографик салоҳиятга эга. Аҳоли сони ўсмоқда, ёшлар кўпаймоқда. Ўн, йигирма, ўттиз йилдан кейин минтақа иқтисодиёти қандай бўлиши кўп жиҳатдан уларнинг таълими ва касбий тайёргарлиги сифатига боғлиқ», — деди давлат раҳбари.
Келгусида минтақа мамлакатлари иқтисодиётига қандай мутахассислар керак бўлишини таҳлил қилиш асосида талаб юқори бўлган касблар ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Унда бугуннинг ўзида мутахассислар етишмаётган ва яқин йилларда талаб ортиши кутилаётган йўналишлар бўйича прогнозларни жамлаш назарда тутилмоқда.
Шу асосда университетлар ва профессионал таълим муассасалари иқтисодиётнинг ҳақиқий эҳтиёжларини олдиндан ҳисобга олиб, саноат, транспорт, энергетика, рақамли технологиялар ва бошқа тармоқлардаги йирик лойиҳалар учун кадрлар тайёрлай олиши таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида сўнгги йилларда кўп нарсага эришилганини таъкидлади. Энди бу ютуқларни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ўн йиллар давомида барқарор ривожланадиган тизимга айлантириш муҳимлиги урғуланди.
«Формула оддий: ҳамжиҳатлик ва ишонч — тараққиёт ва хавфсизлик йўлида. Биз келгуси авлодларга қандай минтақани қолдиришимиз учун масъулмиз. У тинч, хавфсиз, иқтисодий жиҳатдан кучли бўлиши, одамларга муносиб яшаш, ишлаш, ўқиш ва фарзанд тарбиялаш имкониятини бериши керак», — деди Ўзбекистон президенти.
Саммитда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон етакчилари ҳам сўзга чиқди.
Олтита мамлакат учун битта бозор: Жапаров онлайн савдони бирлаштиришни таклиф қилди
Президент Садир Жапаров Марказий Осиё ва Озарбойжон учун ягона электрон савдо платформасини яратишни таклиф қилди.
Президентнинг сўзларига кўра, бундай платформа бизнес ва истеъмолчиларнинг минтақавий маҳсулотларга киришини кенгайтиради ва уларни тарғиб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Жапаров электрон тижоратни ривожлантириш тегишли логистика инфратузилмасини — етказиб бериш тизимлари, омборхона, божхона расмийлаштируви ва маҳсулотларни кузатишни яратиш билан бирга амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон лойиҳани амалга оширишга Юқори технологиялар парки мутахассисларини жалб қилишга тайёр. Давлат раҳбари, шунингдек, мамлакатлар ҳукуматларига қишлоқ хўжалигини қайта ишлаш, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва логистика соҳаларида иштирокчилар, молиялаштириш манбалари ва амалга ошириш муддатларини кўрсатиб, аниқ қўшма лойиҳаларни белгилашни таклиф қилди.
Жапаров минтақа транспорт алоқаларига алоҳида эътибор қаратди. У иқтисодий ҳамкорликнинг самарадорлиги транспорт харажатлари, йўналишларнинг ишончлилиги ва транзит шароитларининг олдиндан айтиб бўлиш имкониятига боғлиқлигини билдирди.
Шу нуқтаи назардан, президент Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилишини алоҳида таъкидлади.
«Бизнинг эталонимиз ўлчанадиган натижалар бўлиши керак: етказиб бериш харажатларини камайтириш ва транзит вақтини қисқартириш», — деди у.
Жапаров, шунингдек, Марказий Осиё ва Озарбойжон ўртасида «битта саёҳат — бир нечта мамлакат» тамойилига асосланган умумий туризм маконини ривожлантиришни таклиф қилди.
Бундан ташқари, давлат раҳбари музликлар, тоғ экотизимларини сақлаб қолиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит соҳасида инновацион технологиялардан фойдаланиш масалаларини кўтарди.
Тўқаев олти давлат ўртасидаги савдони 20 млрд долларга етказишни таклиф қилди
Қозоғистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон раҳбарларининг 8-Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.
У савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш ва давлатлар ўртасидаги савдо ҳажмини ҳозирги 13 млрд доллардан 20 млрд долларга етказишни таклиф қилди. Тўқаев давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратди. У қўшма корхоналар сони ортиб бораётгани, саноат, машинасозлик, энергетика ва қишлоқ хўжалигида йирик лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, транспорт алоқалари кенгайиб, савдо йўлидаги тўсиқлар камайиб бораётганини қайд этди.
Шу билан бирга, президент давлатлар ўртасидаги савдо салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётганини айтди. Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми қарийб 13 млрд долларни ташкил қилган. Бу мамлакатларнинг жами товар айланмасининг тахминан 8 фоизига тенг.
Давлат раҳбарлари учрашув якуни бўйича қўшма баёнотни қабул қилди ҳамда бир қатор кўп томонлама тартибга солувчи ҳужжатларга оид қарорни имзолади.