Logo

Қашқадарёда тадбиркор ва ёзувчилар тақдирланди

«Ёш китобхон оила» республика танлови ғолиблари ва «Мутолаа» лойиҳасининг бош муҳарририга Тошкентдан уй берилди.

Қашқадарёда тадбиркор ва ёзувчилар тақдирланди © president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида «Sulton Tex» кластери раҳбарини тақдирлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Учрашувда кластер раҳбари Нурбек Эргашевнинг энергия ва сувни тежайдиган замонавий корхонаси фаолияти билан танишганини айтди. Тадбиркорнинг 2028-йилгача яна 30 минг кишини иш билан таъминлаш, айниқса, аёллар учун кўпроқ имконият яратиш режалари қўллаб-қувватланди.

Президент Нурбек Эргашевга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо қўйганини билдирди.

Қамаши туманидаги Чим маҳалласида сулолавий лимончилик мактабини яратиб, аҳоли даромадини оширишга ҳисса қўшаётган Абдуманноп Худойбердиевга эса «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» унвони берилади.

Қашқадарёда маърифатни тарғиб этаётган «Мутолаа» лойиҳасининг бош муҳаррири Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Унга, шунингдек, «Ёш китобхон оила» республика танлови ғолиблари Бахтишод Рашидов ва Эъзоза Хушвақтовага Тошкент шаҳридан икки хонали янги хонадонлар совға қилиниши айтилди.

Давлат раҳбари мазкур мукофотларни шу ернинг ўзида топширишни таклиф этди.

Teglar

Mavzuga oid