Logo

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Kecha 23:101 daqiqa

Ташриф давомида шаҳарларни яшил маконга айлантириш учун экологик барқарор ечимлар яратувчи янги авлод архитекторлари ва муҳандисларини тайёрлаш масаласига эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 5 октябр куни Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди.

«Ҳозирги кунда олийгоҳда 4 та таълим йўналиши бўйича ўн мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда. Дуал таълим ривожлантирилиб, илмий ишланмалар тижорат лойиҳаларига, талабалар шаҳарчаси эса илғор инновацион ечимлар майдонига айлантирилмоқда.

Юртимиз шаҳарлари замонавий ва яшил маконга ўз-ўзидан айланиб қолмайди. Бунинг учун кенг фикрлайдиган, ноанъанавий ғояларни илгари сурадиган, экологик барқарор архитектура ва муҳандислик ечимларини ишлаб чиқадиган ҳамда уларни амалиётга татбиқ эта оладиган янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тарбиялаш жуда муҳим», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Teglar

Mavzuga oid