Logo

Саида Мирзиёева Вашингтонда Трамп билан учрашди

Bugun 19:481 daqiqa

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди.

Саида Мирзиёева Вашингтонда Трамп билан учрашди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 1-октябр куни Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди. У бу ҳақда ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

«АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашиш ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ва эзгу тилакларини етказиш мен учун катта шарафдир», — деб ёзди Саида Мирзиёева.

Хабарда учрашув тафсилотлари, томонлар қайси масалаларни муҳокама қилгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева сентябр охирида БМТ Бош ассамблеясининг 81-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга борган эди. У 23-сентябр куни Ню Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 81-сессияси умумий мунозараларида Ўзбекистон номидан нутқ сўзлаган.

Ташриф давомида Президент администратсияси раҳбари БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан ҳам учрашган.

Шунингдек, у «BlackRock» инвеститсия компанияси ва «Google» раҳбарияти билан музокаралар ўтказган. Саида Мирзиёева БМТнинг демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбирида ҳам иштирок этган.

Teglar

Mavzuga oid