Logo

Тожикистонда қашшоқлик даражаси 83 фоиздан 19 фоизгача қисқарди

Bugun 09:432 daqiqa

Мустақиллик давридан буён миллий иқтисодиёт ўртача ҳисобда йилига 7,6 фоиздан ўсиб борган.

Тожикистонда қашшоқлик даражаси 83 фоиздан 19 фоизгача қисқарди

Тожикистонда қашшоқлик даражаси 1990-йилларда 83 фоизни ташкил этган бўлса, 2025-йилга келиб 19 фоизгача камайди. Бу ҳақда Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ҳоким Ҳолиқзода 25-август куни Душанбеда бўлиб ўтган «Тожикистон ва мустақилликнинг 35 йили: тинчликпарварлик тажрибаси, кўп векторли сиёсат ва барқарор ривожланиш» халқаро конференсиясида маълум қилди.

Ҳоким Ҳолиқзоданинг сўзларига кўра, қашшоқлик даражасининг камайиши мустақиллик йилларида мамлакатнинг асосий ижтимоий ютуқларидан бири бўлган. Унинг таъкидлашича, шу давр мобайнида Тожикистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида катта йўлни босиб ўтган.

Мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 1991-йилдаги 13,4 миллион сомонийдан 2025-йилда 176,9 миллиард сомонийгача ошган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ эса 2,5 сомонийдан 14,7 минг сомонийгача кўпайган. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари маълум қилишича, миллий иқтисодиёт ўртача ҳисобда йилига 7,6 фоиздан ўсиб борган.

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида шу давр мобайнида барча манбалардан 670 миллиард сомонийдан ортиқ инвестиция жалб қилинган. Шундан 159 миллиард сомонийси хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳоким Ҳолиқзоданинг сўзларига кўра, ушбу кўрсаткичлар бизнес доираларининг мамлакатдаги барқарор инвестиция муҳитига ва сиёсий барқарорликка бўлган ишончини кўрсатади. У, шунингдек, тинчлик ва миллий бирликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаган. Унинг айтишича, айнан тинчлик ва миллий бирлик Тожикистоннинг ижтимоий-иқтисодий ютуқлари ва барқарорлигининг асосини ташкил этган.

Ўз нутқи давомида Ҳоким Ҳолиқзода Тожикистоннинг тинчликпарварлик ташаббусларининг халқаро аҳамияти ҳақида ҳам гапирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистоннинг олтин-валюта захиралари 6,8 млрд долларга етганди.

Teglar

Mavzuga oid