Logo

Тошкентнинг икки туманида 3 кун давомида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Bugun 12:251 daqiqa

Таъмирлаш ишлари сабабли Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги қатор маҳаллаларда 12-август соат 08:00 дан 15-август 17:00 гача газ таъминоти вақтинча узилади.

Тошкентнинг икки туманида 3 кун давомида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади © Ijtimoiy tarmoqlar

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларида айрим ҳудудларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» Тошкент шаҳри филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Газ таъминоти 12-август соат 08:00 дан 15-август соат 17:00 гача чекланади. Бу даврда Янгиҳаёт тумани Ташаббус МФЙ ва Сергели 5А мавзесидаги эски газ тақсимлаш пункти ҳамда ҳудуддаги ер ости газ қувурини алмаштириш ишлари амалга оширилади.

Қайси маҳаллалар газсиз қолади?

Янгиҳаёт туманининг қуйидаги маҳаллаларида:

Йўлдош

Машъал

Олчазор

Хушнуд

Навқирон

Ёрқин ҳаёт

Чароғон

Чорбоғ

Виқор

Ал-Фарғоний

Дўстлик

Иқбол

Тошкент

Файзли

Чортоқ.

Сергели туманидаги қуйидаги МФЙлар:

Меҳригиё

Ўзгариш

Ҳабибий

Мададкор

Зийнат

Эзгулик

Янги Сергели

Соҳибқирон

Софдил

Сўғдиёна

Иттифоқ

Нилуфар

Саховат

Қипчоқ

Қут-барака

Дарё бўйи

Таъмирлаш ишлари сабабли нафақат ерли хонадонлар, балки кўп қаватли уйлар ва улгуржи истеъмолчилар ҳам вақтинча газ таъминотисиз қолади. Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

«Ҳудудгазтаъминот» пойтахт филиали таъмирлаш ишлари туфайли юзага келаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган. Аҳолига газ таъминоти тиклангунга қадар эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилган.

Teglar

Mavzuga oid

Тошкентнинг икки туманида 3 кун давомида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади | Vaqt.uz