Logo

Хорижлик велоспорт мутахассисларига Ўзбекистон визаси бепул берилади

Kecha 23:101 daqiqa

Хорижлик велоспорт тренерлари ва спортчиларига Ўзбекистон визаси ҳамда ишлаш рухсатномаси бепул расмийлаштирилади. Бундай имтиёз уларнинг оила аъзоларига ҳам татбиқ этилади.

Хорижлик велоспорт мутахассисларига Ўзбекистон визаси бепул берилади © Foto: championat.com

Ўзбекистонга жалб этиладиган хорижлик велоспорт спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассислари учун кириш визалари ҳамда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар бепул расмийлаштирилади. Бу ҳақда Президентнинг 2026 йил 11 ноябрдаги ПҚ-394-сон қарорида келтирилган.

Идораларнинг вазифалари

Ҳужжатга кўра, Спорт вазирлигининг буюртманомаларига асосан бир қатор давлат идораларига тегишли вазифалар юклатилди. Жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминлайди.

Ички ишлар вазирлиги ушбу шахсларга белгиланган тартибда кўп марталик визалар расмийлаштиришни, шунингдек, уларни Ўзбекистон ҳудудида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни ва муддатини узайтириб беришни амалга оширади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги эса хорижий мутахассисларга Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни беради. Бундан кўзланган асосий мақсад — мамлакатда велоспортни ривожлантириш ва миллий терма жамоаларнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлашдан иборат.

Teglar

Mavzuga oid