add

2026 йилда тадбиркорлар томонидан 4 млрд долларлик янги сервис объектлари ишга туширилади

Bugun 13:001201 daqiqa

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2026 йилда хизматлар соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли режаларни эълон қилди.

2026 йилда тадбиркорлар томонидан 4 млрд долларлик янги сервис объектлари ишга туширилади

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, келгуси йилда тадбиркорлар томонидан 4 миллиард долларлик 3,5 мингдан ортиқ янги сервис объектлари ишга туширилади. Бу лойиҳалар савдо, маиший хизмат, таълим, тиббиёт, туризм ва бошқа хизмат турларини қамраб олади.

Туризм салоҳиятини ошириш мақсадида яқин уч йилда 5 минг гектар ер майдони туризм масканларини ташкил этиш учун аукционга чиқарилади. Шунингдек, 2026 йилдан «Ўзбекистон мероси меҳмонхоналари» дастури амалга оширилади.

Дастур доирасида маданий мерос объектларида хусусий шериклик асосида «бутик меҳмонхоналар» ташкил этилади. Бу йўналишга нуфузли халқаро меҳмонхона тармоқлари жалб қилиниб, лойиҳа иштирокчиларига ер, мол-мулк, фойда солиғи ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этилади.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2026 йилда хизматлар бозори ҳажмини 100 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган.

Шу билан бирга, хизматларга бўлган талабни рағбатлантириш учун 2026 йилда соҳани қўллаб-қувватлашга 85 триллион сўм кредит ва 9 триллион сўм субсидия ажратилади. Жумладан, таълим хизматлари учун давлат бюджетидан 7 триллион сўм йўналтирилиши белгиланган.

Teglar

Mavzuga oid